12:30 15.08.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
ТЎСИҚ ВА ҒОВЛАРГА БАРҲАМ БЕРИЛМОҚДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 16 июлдаги “Статистик, солиқ, молиявий ҳисоботларни, лицензияланадиган фаолият турларини ва руҳсат бериш тартиб-таомилларини тубдан қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда “Ишбилармонлик муҳитини янада тубдан яхшилаш ва тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонлари партиямиз электорати бўлмиш тадбиркор, ишбилармон, хусусий ва интеллектуал мулк эгалари бўлган фаол хотин-қизларимиз ва шу соҳада меҳнат қилаётган инсонларга фаолиятини янада ривожлантиришда хизмат қилади. Ҳар иккала Фармонда ҳам кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш йўлидаги ортиқча бюрократик тўсиқ ва ғовларга барҳам бериш, хусусан, турли рухсат бериш тартибларини янада қисқартириш лозимлиги белгиланганлиги, солиқ, божхона ва бошқа тўловлар бўйича қўшимча имтиёз ва преференциялар бериш талаби қўйилаётганлиги, тадбиркорларнинг бошқа идоралар билан муносабатларида тадбиркорлар ҳуқуқининг устуворлиги принципига амал қилиниши тўғрисидаги талаб мамлакатимизда хусусий секторни қўллаб-қувватлаш механизмлари янада такомиллаштирилаётганлигидан далолатдир.Шунингдек, микрофирмалар ва кичик корхоналарнинг ўз ишлаб чиқарган товарларини экспорт қилишда, мамлакатимизнинг экспорт салоҳиятининг ошишига, тадбиркорлар фаолиятининг шаффофлигини таъминлашга, мазкур соҳаларда фаолият кўрсатаётган тадбиркорлар сонининг ортишига хизмат қилади.Шу билан бирга Бошланғич партия ташкилотларининг раислари ва “Аёллар қаноти” томонидан ўтказиладиган тадбирларда асосан аёлларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, сиёсий-ҳуқуқий савияси ҳамда фаоллигини ошириш, юртимизда кечаётган сиёсий-иқтисодий ўзгаришлар, янги қабул қилинаётган қонунларнинг мазмун-моҳиятини хотин-қизларга етказиш, жамиятимизда ижтимоий ҳаётнинг барча жабҳаларида аёллар фаоллигига эришиш каби масалаларга алоҳида эътибор қаратилади.O’zLiDePнинг Бошланғич партия ташкилотларининг раислари томонидан партия аъзолари, аҳолининг сиёсий-ҳуқуқий билимларини оширишда, қобилиятли ёш қизларни ва аёлларни партия фаолиятига кенг жалб этиш ва тадбиркорлар имконияти кенгайишига мазкур фармонларнинг тутган ўрни муҳим аҳамиятга эга.
Обсудить новость на Форуме