14:30 13.10.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Тўққиз ойда сессияга бешта масала киритилди
O`zLiDeP Сиёсий Кенгаши аъзоси, Сўх туманидаги “Сўх-Чашма” хусусий корхонаси раҳбари Ҳабибулла ЁРМАТОВ «XXI asr» мухбири саволларига жавоб беради
Маълумки, сиёсий партиялар учун кенг имконият ва ваколатлар тизимини яратиб берган “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси” айни пайтда сиёсий кучлардан қабул қилинаётган қонунлар, Президент фармон ва қарорлари, давлат ҳамда маҳаллий дастурлар ижросини изчил назорат қилишни ҳам талаб этмоқда. — Хўш, бу борада маҳаллий кенгашлар ва партия депутатлик гуруҳларининг бугунги кундаги энг асосий вазифалари нималардан иборат?— Айни пайтда барча даражадаги депутатларимизнинг амалий ишлар билан сайловчи ишончини қозонишга интилаётганлари диққатга сазовор, албатта. Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқишда фаол иштирок этиш, қабул қилинган қонунларнинг жойлардаги ижроси юзасидан изчил назорат ўрнатилаётгани ҳам ана шу саъй-ҳаракатлар натижасидир. Аммо шунга қарамай, бу борадаги умумий фаолиятимизни ҳали талаб даражасида, деб бўлмайди. Айрим ҳудудларда маҳаллий раҳбарлар, соҳа мутасаддилари эътиборсизлиги оқибатида ислоҳотлар самарасини оширишга ҳалал бераётган камчилик ва нуқсонларни очиқ-ошкора муҳокама қилишга иккиланаётганимиз ҳам сайловчи ишончига путур етказмоқда. Бундан ташқари, депутатларимиз давлат органларининг бизнес тузилмалари фаолиятига асоссиз аралашувларини камайтиришга ҳам алоҳида эътибор қаратишлари мақсадга мувофиқдир.Шу ўринда Концепция асосида қабул қилинган «Тадбиркорлик фаолияти соҳасида рухсат бериш тартиб-қоидалари тўғрисида», «Оилавий тадбирокрлик тўғрисида», «Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида», «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги қонунлар ижроси юзасидан назорат-таҳлил тадбирларини кучайтириш, аниқланган камчиликлар бўйича электоратимиз манфаати нуқтаи назаридан келиб чиққан ҳолда маҳаллий ҳокимликлар, халқ депутатлари маҳаллий кенгашларига амалий таклифлар киритишни изчил йўлга қўйишимиз керак.— Халқ депутатлари Сўх туман кенгашидаги O`zLiDeP депутатлик гуруҳи бу борада қандай иш олиб бораяпти? — Халқ депутатлари Сўх туман кенгашига O`zLiDePдан 12 нафар депутат сайланган. Айни пайтда депутатларимизнинг эътибори Сайловолди платформамиз, шунингдек, Президентимизнинг бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш учун энг қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантиришга доир фармон ва қарорлари ижросига қаратилмоқда.Жорий йилнинг ўтган даврида депутатлик гуруҳининг 18 та йиғилишида 26 нафар маҳаллий ҳокимлик ва мутасадди ташкилот раҳбарларининг ҳисоботи эшитилди. Фермер хўжаликларининг шартномавий муносабатларга амал қилиш аҳволи, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларни иш билан таъминлашда тегишли идоралар олиб бораётган ишлар диққат марказимизда бўлди. Мавжуд муаммолар ва улар ечими юзасидан 12 та таклиф тайёрлаб, халқ депутатлари туман кенгашига киритдик. Энг асосийси, шу вақт оралиғида 5 та муҳим масала туман кенгаши сессиясига киритилиб, улар юзасидан тегишли қарор қабул қилинишига эришдик. O`zLiDeP ташаббуси билан халқ депутатлари Фарғона вилоят кенгаши сессиясида маъқулланган “Ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб этиш” борасидаги ҳаракат дастурининг ижросини ҳам назорат қилаяпмиз. Ушбу дастур асосида тумандаги 3 та касб-ҳунар коллежининг ҳар биридан 50 нафардан, жами 150 нафар битирувчини тадбиркорлик фаолиятига жалб этишга муваффақ бўлдик. Уларнинг бизнес лойиҳаларини молиялаштириш учун тижорат банкларидан жами 400 млн. сўмдан зиёд имтиёзли кредитлар ажратилди. 90 нафар йигит-қиз эса тажрибали тадбиркорларга бириктирилиб, ишбилармонлик сир-асрорларини ўзлаштира бошладилар. — Сиёсий партияларнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияларида юзага келаётган баҳс-мунозараларга муносабатингиз қандай? — Маълумки, Президентимиз турли сиёсий фракциялар ўртасидаги рақобат қанчалик кескин ва кучли бўлса, жамиятимизнинг муайян сиёсий кучлари ва ижтимоий қатламлари манфаатларини ўзида ифода этадиган ҳар қайси партиянинг ғоялари, дастурий вазифалари ҳаётга муваффақиятли татбиқ этилишининг кафолати ҳам шунчалик мустаҳкам бўлади. Буларнинг барчаси, ҳеч шубҳасиз, қабул қилинадиган қонунларнинг сифатини оширишга, парламентнинг мамлакатимизда юз бераётган жараёнларга таъсири кучайишига ёрдам беради. Шу маънода партиялараро соғлом мунозара янада кучайтирилиши тарафдориман. Бундай баҳс-мунозаралар партия нашрларида ҳам кўчаётгани эса жойларда акс-садо бераяпти. Тўғри, улар асосан O`zLiDeP ва ХДП ўртасида кечаяпти. Назаримда бундай партиявий тортишувлар кўпроқ электоратни ўйлантираётган ижтимоий-иқтисодий муаммоларни янада чуқурроқ ўрганишга қаратилса, пировардида уларни ҳал этиш бўйича ¬зарур чораларни топиш имконини оширган бўларди. Лекин бу масалада вилоят, шаҳар ва туманлардаги депутатларимизнинг сукут сақлаётганлари тўғри эмас, деб ҳисосблайман. Ваҳоланки, ана шундай манозаралар учун мавзу кўпроқ ҳудудларда учраётганини яхши биламиз.
Адҳамжон ҲУСАНОВ суҳбатлашди“XXI asr” ижтимоий-сиёсий газетаси
Обсудить новость на Форуме