18:15 15.03.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

Спорт мусобақаси ташкил этилди

O`zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан Шайхонтоҳур туман тиббиётчи аёллар ўртасида ташкил этилган спорт тадбирида 200 дан зиёд хотин-қизлар ўзаро беллашдилар.

Баҳорий байрам — Наврўз арафасида ўтказилган мазкур тадбирда хотин-қизлар спортнинг шахмат, шашка, арқон тортиш, енгил атлетика ва стрит-бол турлари бўйича мусобақалашди.

Мусобақалар аввалида сўз олганлар мамлакатимизда инсон саломатлигини, айниқса, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш борасида эришилаётган ютуқлар ҳақида атрофлича тўхталиб, бунда спорт ўйинлари ҳам алоҳида аҳамият касб этаётганини таъкидлашди.

Тадбирда иштирок этган партия вакиллари томонидан юртимизда хотин-қизлар ва болалар спортини янада ривожлантиришга оид фикр-мулоҳазалар ҳам билдирилди.

Шундан сўнг мусобақаларга старт берилди. Шайхонтоҳурлик тиббиётчи аёллар жамоаларга бўлинган ҳолда ўзларининг спортдаги бутун қобилият ва маҳоратларини ишга солиб, ўзаро куч синашдилар.

Спорт тадбири якунида ғолиб жамоаларга ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалари топширилди.

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме