19:30 11.01.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

Солиқ инспекциясининг ҳисоботи эшитилади

Халқ депутатлари Гурлан тумани кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳининг 2013 йилдаги дастлабки йиғилишида ўтган йилги фаолият натижалари сарҳисоб қилиниб, истиқболдаги ишларнинг асосий йўналишлари белгилаб олинди. Жумладан, унда “Обод турмуш йили” Давлат ва маҳаллий дастурларига аҳолининг реал даромадларини ошириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, фермерлик ҳаракатини янада ривожлантиришга доир  амалий таклифлар тайёрлаш масалалари муҳокама қилинди.Бу борадаги ишлар юзасидан маҳаллий идоралар фаолияти устидан таъсирчан депутатлик назоратини йўлга қўйиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик кўламини янада ошириш, унинг ҳудудий маҳсулот ишлаб чиқаришдаги улушини кўпайтиришга оид дастур тайёрлашга эса алоҳида эътибор қаратилди.2013 йилдаги фаолиятимизнинг дастлабки самараси сифатида туман солиқ инспекцияси раҳбари Икром Тангрибергановнинг тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларининг устуворлиги тамойилига риоя этилиши йўлидаги тўсиқ ва ғовларни бартараф этиш бўйича олиб борилаётган ишлар юзасидан ҳисоботини эшитишга қарор қилдик. Зеро, туманда бу борада ҳали ечимини кутаётган масалалар ҳам, уларни ечишда фойдаланилмаётган имкониятлар ҳам талайгина. Шунингдек, йиғилишда фермер хўжаликларини янада ривожлантириш, улар учун зарур инфратузилмани шакллантириш, қонуний манфаатларини ҳимоялаш, шартномада кўзда тутилган хом ашё, материаллар ва товарларни белгиланган муддатларда етказиб бериш, маҳсулотлар учун ҳисоб-китобни амалга оширишда тайёрловчилар ва таъминотчилар масъулиятини кучайтириш билан боғлиқ ишларни назорат-таҳлил тартибида ўрганишни ҳам режалаштириб олдик.
Ҳамид  ҲАЙИТМЕТОВ,
Халқ депутатлари Гурлан туман кенгашидагиO’zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси 
"XXI asr" ижтимоий-сиёсий газетаси
 

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме