21:30 24.10.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Соҳадаги муаммолар муҳокамаси
Фарғона вилояти Тошлоқ туманидаги “Дўстлик” маҳалла фуқаролар йиғинида вилоят Кенгаши ташаббуси билан “Кичик бизнесга - катта имкониятлар” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Давра суҳбатида O’zLiDeP Тошлоқ туман Кенгаши ходимлари, тумандаги БПТ раислари, оилавий тадбиркорлик билан шуғулланаётган фуқаролар, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари ва партия фаоллари иштирокида жойларда оилавий тадбиркорликни янада ривожлантириш, кичик бизнес учун яратилаётган имкониятлардан ҳамда мавжуд шарт-шароитлардан самарали фойдаланиш ва соҳадаги муаммолар ечимини биргаликда ҳал қилиш вазифалари атрофлича муҳокама этилди. Маълумки, O’zLiDeP Сайловолди дастурида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг қонунчилик асослари ва қулай шарт-шароитларни яратиш ҳамда тижорат банклари ва бошқа молия институтлари фаолиятини изчил равишда кучайтириш орқали кредитлар билан таъминлаш белгилаб қўйилган. Айнан, мазкур давра суҳбатининг ташкил этилиши юқоридаги вазифаларнинг ижросини таъминлашнинг мантиқий давоми бўлди. Шунингдек, маҳаллий Кенгаш депутатлари ва сиёсатшунослар иштирокида ташкил этилган мазкур тадбир Президентимиз Ислом Каримовнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси” номли маърузасининг мазмун-моҳиятини аҳоли ўртасида кенг тарғиб этиш ҳамда маърузадан келиб чиқадиган партиявий вазифаларга эътибор қаратилди. Иштирокчилар мазкур концепцияда мамлакатимиздаги ҳозирги жараёнларга мутлақо янгича ёндашилгани, жамиятимиз ҳаётининг барча жабҳаларини янада демократлаштириш борасида илғор ғоялар илгари сурилганини, бу эса ўз навбатида кучли фуқаролик жамиятини барпо этиш йўлидаги изчил саъй-ҳаракатларимизни кучайтириш, уларни юқори босқичга кўтаришни қайд этдилар. Тадбир давомида сўзга чиққанлар давлат бошқарувини янада демократлаштириш, сиёсий тизимни ислоҳ этиш, сўз эркинлиги ва сайлов ҳуқуқи эркинлигини таъминланаётгани ҳамда сайлов қонунчилигини ривожлантирилаётгани, фуқаролик жамияти институтларини янада ривожлантириш, иқтисодиётни либераллаштириш, бозор ислоҳотларини янада чуқурлаштириш масалалари тўғрисида атрофлича маълумот бериб, улар замирида O`zLiDePнинг мафкуравий асоси бўлган либераллаштириш ғояси мужассамлигини таъкидладилар. Шу билан бирга бош қомусимизда фуқароларимизнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимояси кафолатлангани, бу эса туман аҳолисининг фаол фуқаролик позициясига эга бўлишларида тобора долзарб аҳамият касб этаётгани қайд этилди. Қолаверса, давра суҳбати давомида мамлакатимизда босқичма-босқич амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг бош мақсади – кучли, рақобатбардош миллий иқтисодиётни яратиш ва шунинг ҳисобидан аҳоли фаровонлигини мунтазам ошириб боришлиги тўғрисида маълумотлар берилди. Шу сабабли давлатимиз раҳбари замонавий бозор механизмлари, уларнинг самарадорлигини таъминлаш ва шу асосда мамлакатимизда барқарор бозор иқтисодиётини шакллантиришнинг муҳим шартига айланган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратмоқда. Шу ўринда Президентимиз И.Каримов ташаббуси билан “Оилавий тадбиркорлик тўғрисида”ги қонун қабул қилинганини алоҳида таъкидлаш жоиз. Мазкур қонун бизнеснинг янги тури – оилавий бизнеснинг ташкилий-ҳуқуқий асосини белгилаб берди, ушбу турдаги фаолиятни давлат томонидан рағбатлантиришни мустаҳкамлади, оилавий корхона аъзоларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, меҳнат муносабатларини тартибга солди. Миллий анъаналаримиз ва хўжалик фаолиятининг объектив воқеликларига тўлиқ мос келадиган ушбу бизнес шакли бугун мамлакатимизда кенг қулоч ёймоқда. Янги иш ўринлари ташкил этилмоқда, одамлар барқарор даромад олмоқда, оилалар, умуман, бутун халқимиз фаровонлиги изчил юксалмоқда.Иштирокчилар томонидан муҳокамалар давомида айни ана шундай мақсадларни мазмунан кўриб чиқилиб, иштирокчиларга “Оилавий тадбиркорлик тўғрисида”ги, “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларинг кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунларининг мазмун-моҳиятини етказиш, мазкур Қонунларни партия электорати манфаатлари доирасида БПТ раислари олдида турган устувор вазифалар белгилаб олинди ва йўл қўйилган камчиликларни бартараф қилиш йўллари қизғин муҳокама қилинди. Давра суҳбати якунида бошланғич партия ташкилотларининг, қолаверса, ҳар бир партия аъзосининг фаоллиги ва ташаббускорлигини янада ошириш, маҳаллалардаги БПТлар олида турган устувор вазифалари юзасидан қатор таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.
O’zLiDeP Матбуот хизмати
Обсудить новость на Форуме