21:15 02.06.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
“Соғлом оила-мустаҳкам оила”
2012 йил 29 май куни Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Тошкент вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” томонидан Оҳангарон туманида “Соғлом оила-мустаҳкам оила” лойиҳаси доирасида “Оиланинг интеллектуал, маънавий-ахлоқий даражаси – жамият олдидаги бурчи ва масъулияти” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Унда халқ депутатлари Тошкент вилоят Кенгаши депутатлари, Ўзбекистон Савдо саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси, Оҳангарон туманидаги банк-молия муассасалари вакиллари, тумандаги маҳаллалар раислари ва маслаҳатчилари, педагоглар, партия фаоллари – тадбиркор ва фермер аёллар иштирок этишди.
Ҳар бир жамиятни ёки давлатни оиласиз тасаввур этиб бўлмаганидек, оилаларни аёлларсиз тасаввур этиб бўлмайди. Чунки, аёл табиат мўъжизаси. “Соғлом оила-мустаҳкам оила” лойиҳаси орқали мамлакатимизда аёлнинг мавқий, нуфузи, қолаверса, масъулияти янада юксалмоқда. Аёллар ҳуқуқи ҳимоя қилиниб, хотин-қизларимизнинг давлат ва жамият бошқарувидаги мавқие мустаҳкамланмоқда. Энди хотин-қизларимиз илгаригидек фақат фарзанд тарбиясига эмас, балки, жамиятимизнинг энг фаол, илғор вакилларига айланди.
Лойиҳа доирасида ўтказилаётган ушбу тадбир давомида ҳам жойларда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллиги, улар орасида тиббий маданиятни оширилиши баробарида оилада соғлом турмуш тарзи ривожлантирилади, шунингдек, ёш қизларнинг белгиланган муддатдан олдин турмушга чиқиш ҳолатларининг олди олинади, аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифати янада оширилади, қолаверса, лойиҳани амалга ошириш давомида аниқланган маълумотлар мутахассислар иштирокида таҳлил қилиниб, аниқ асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилиши ҳамда O’zLiDeP фракцияси орқали тегишли вазирлик ва идораларга етказилиши белгиланган, - дейди O’zLiDeP Тошкент вилояти кенгаши Аёлларнинг сиёсий фаоллиги, жамиятдаги ўрни ва мавқени ошириш бўлими мудири М. Джамолдинова.- Чунки, партиямиз инсон саломатлиги, ҳозирги давр тиббиётининг янги ютуқларига таянган ҳолда дунёда илғор ўринларга интилаётган Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш ривожи, оналик ва болаликни ҳимоялаш, умр узоқлигини таъминлаш йўлида курашади.
Давра суҳбати давомида сўз олганлар хотин-қизлар ўртасида зарарли иллатлар тарқалишининг олдини олиш, никоҳ ёшига етмаган қизлар ва қариндош-уруғлар ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатларини бартараф этиш, гиёҳвандлик воситаларига ружу қўйган хотин-қизларга тиббий-ижтимоий ёрдамлар кўрсатиш, қишлоқларда яшаётган ёш қизларни спортга қизиқтириш, кенгроқ жалб этиш, аёл мураббийлар тайёрлаш ишларини рағбатлантириш, улар фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш юзасидан фаол жамоатчилик назоратини ташкил этишга қаратилган чора-тадбирларни хотин-қизлар ўртасида тарғибот-тушунтириш ишларини олиб бориш жудаям долзарб вазифа эканлигини таъкидлашди.
Обсудить новость на Форуме
27 декабря 2024
« | Декабрь 2024 |
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
1 | ||||||
2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 |
9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 |
16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 |
23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 |
30 | 31 |