13:00 23.01.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Сирдарёлик ёшларни ким ўз қанотига олмоқда?
Бугунги навқирон ёшларимиз юртимизда демократик давлат, фуқаролик жамияти, тараққий топган иқтисодиёт, шулар асосида эркин ва фаровон ҳаёт бунёд этишда, барча орзу-умидларимизга эришишда Ватанимизнинг ҳақиқий таянчи ва суянчи бҳлади...
Дарҳақиқат, Юртбошимиз таъкидлаганларидек, янги авлод вакилларининг ижтимоий-сиёсий соҳадаги фаоллиги юқоридаги фикрнинг айни исботидир, десак хато бўлмайди. Зеро, улар ўз ташаббускорлиги, ғайрат ва шижоати билан атрофдагиларни ҳам эзгу мақсадлар сари руҳлантириб, юртимизнинг чинакам таянчи ва суянчига айланмоқдалар.
Буни O’zLiDeP Сирдарё вилоят кенгаши атрофига бирлашган ёшлар фаолияти мисолида ҳам кўриш мумкин.
Айни пайтда O’zLiDeP вилоят кенгаши ўз атрофига 8233 аъзони жипслаштирган бўлса, уларнинг 2068 нафари (25,1 фоизи)ни шижоатли қалб эгалари ташкил этаяпти.
— Ҳар гал ҳеч кимдан кам бўлмаслигимиз лозимлиги ҳақидаги сўзларни эслаганимда ёшлар учун яратиб берилган қулай шарт-шароитлардан унумли фойдаланишимиз лозимлигини англаб етаман, — дейди вилоят кенгашининг Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири Дилшод Тўрақулов. — Айни пайтда тенгдошларимиз билан ишлашда тарғибот ва ташвиқот, маънавий-маърифий тарбия воситаларидан кенг фойдаланаяпмиз. Бунда давра суҳбати, очиқ мулоқот, турли танловлар, учрашув ҳамда ўқув семинарларига алоҳида эътибор қаратилаяпти.
Айтайлик, Янгиер шаҳар академик лицейида ўтказилган давра суҳбати ёшлар олдида турган долзарб вазифалар муҳокамасига бағишланган бўлса, Гулистон шаҳридаги «Маънавият ва маърифат маркази»да ташкил этилган тадбирда ёшлар ҳаётида сиёсий партияларнинг ўрни ва роли масаласи кўриб чиқилди.
Интернет орқали ёки билвосита дунё билан ҳамнафас бўлиб, янги технология ва ғояларга қизиқаётган бугунги давр ёшларининг маънавий камолотига эришишда тарғибот-ташвиқотнинг интерфаол услубларидан ҳам кенг фойдаланилаётир.
Дейлик, яқинда Ховос туманидаги транспорт касб-ҳунар коллежида ташкил этилган «Чекиш — ҳаёт учун хавфли» мавзуидаги мулоқотга тиббиёт ходимлари таклиф этилдилар. Улар тарғиботнинг жонли ва самарали усулларидан, мультимедиа воситалари, кўргазмали қуроллар ҳамда ҳаётий мисоллардан фойдаланиб, ёшлар дунёқарашини янада кенгайтиришга ҳаракат қилдилар.
— Ҳар бир йигит-қиз ўзича бир олам, уларнинг ўзига яраша дунёқараши бор, — дейди суҳбатдошимиз. — Биз айнан шу жиҳатларни инобатга олишимиз, ҳар бир шахсга алоҳида ёндашишимиз керак. Токи улар қудратли тўлқиннинг асосий кучи эканини тўла ҳис этиб, бундан фахрланишсин, ушбу жараёнда эса ўз ўрни, ўз овозига эга эканлигини англаб етишсин.
Жорий йилда вилоятда ёшлар қатлами орасида партиянинг сиёсий имижини ошириш, Сайловолди (платформаси) дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, ёш етакчиларни излаб топиш, уларни ўқитиш ва малакасини ошириш, раҳбарлик лавозимларига тайёрлаш ҳамда кадрлар захирасини шакллантириш мақсадида «Парламентда менинг ўрним» лойиҳаси амалга оширилиб, унда 50 нафар ёш кадрлар танлаб олинди.
Шу ўринда ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш мақсадида бир қатор ташкилотлар билан фаол иш олиб борилмоқда. Улар орасида маҳаллий ҳокимият идоралари, маҳалла ва қишлоқ фуқаролари йиғинлари, олий ва ўрта махсус таълим масканлари, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Ҳунармандлар уюшмаси, тижорат банклари, тиббиёт муассасалари шохобчалари борлиги эътиборга моликдир.
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йилида ёшларни ушбу соҳага кенг жалб этиш, уларнинг иқтисодий-ҳуқуқий билимларини кенгайтиришда «Диплом билан — бизнесга» ва «Ишбилармон ҳқувчи» каби лойиҳалар алоҳида аҳамият касб этганини таъкидлаш жоиз.
Партиявий тадбирлар самараси ўлароқ, ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва миллий ҳунармандчилик йўналишлари бўйича янги ғоя ва бизнес-режалар қабул қилиниб, ғолиб деб топилган 10 нафар йигит-қизга имтиёзли кредит олиш ҳуқуқини берувчи сертификатлар топширилди.
Шу ўринда 2011 йили вилоят касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларини 12235 нафар ўқувчи тамомлаганини қайд этиш лозим. Уларнинг 1183 нафари, яъни 9 фоизи тадбиркорлик билан шуғулланиш истагини билдирган бўлса-да, атига 216 нафари бугунги кунда тадбиркорлик билан шуғулланиши учун рўйхатдан ўтиб, фаолият олиб бораётганидан сирдарёлик партия фаоллари жиддий хулосалар чиқаришлари лозим, деб ўйлаймиз.
O’zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши томонидан тақдим этилган ҳисоботларда эса таълим масканларидан учирма бўлган ёшлар бандлигини таъминлаш мақсадида 12219 та ишлаб чиқариш корхонаси билан уч томонлама шартномалар тузилиб, битирувчиларнинг 95 фоизи иш билан таъминлангани айтилмоқда.
Аммо айрим статистик маълумотлар 12219 та ишлаб чиқариш корхонаси билан уч томонлама шартномалар имзолангани тўғрисидаги маълумотларни шубҳа остига қўймоқда.
Қолаверса, биз билан мулоқотда бўлган айрим ёшлар бу шартномаларнинг баъзилари номигагина имзоланаётганини ҳам таъкидлаяптилар.
Ойдинлашаётганидек, битирувчиларнинг катта ҳаётда ўз ўринларини топишлари учун вилоятда иқтисодий хўжалик юритиш субъектлари сонини кўпайтириш, тадбиркорликка янада кенгроқ йўл бериш, ҳудудга маҳаллий ва хорижий инвестициялар киритишни янада рағбатлантиришда партия фаоллари, айниқса, депутатлар корпуси жонбозлик кўрсатиши лозимлиги аён бўлмоқда. Аммо афсуски, бугун тадбиркорлар учун яратиб берилаётган бундай имконият ва имтиёзлар сони йилдан-йилга кўпайиб бораётганига қарамай, вилоятнинг айрим туманлари иқтисодиётида ҳамон оқсоқлик кузатилаяпти.
Масалан, меҳнатга лаёқатли аҳоли сони бўйича вилоятда 3-ўринда турувчи (49,3 минг киши — 11 фоиз) Ховос туманида атига 1 та қўшма корхона фаолият кўрсатаётганини қандай тушуниш мумкин? Оқолтин тумани раҳбарлари эса қўшма корхоналар фаолиятини йўлга қўйишни ҳатто хаёлларига ҳам келтирмаяптилар.
Сайхунобод тумани ҳамда Янгиер шаҳрида 3 тадан қўшма корхона аҳоли бандлиги ва ҳудуд иқтисодиётини мустаҳкамлашга ҳисса қўшаётгани ҳисобга олинса, ҳамма гап бу масалалар учун масъул муассасаларда экани аён бўлади. Бундай масъулиятни эса O’zLiDeP Сирдарё вилоят кенгаши мутасаддилари ҳам алоҳида ҳис этишлари ва бу жараёнда жамоатчилик назоратини кучайтиришлари лозим. Зеро, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, аҳоли бандлигини таъминлаш жараёнида фаоллик кўрсатиш O’zLiDePнинг асосий дастурий вазифаларидандир.
Агар ўқувчиларимизнинг ёдларида бўлса, газетамизнинг 2011 йил 13 январь сонида «Лоқайдлик қимматга тушмасмикан?» сарлавҳали мақола эълон қилинган эди. Унда вилоятнинг Оқолтин туманидаги мутасаддилар ва сайловчилар ишончини қозонган маҳаллий кенгаш депутатларининг лоқайдлиги туфайли ўрта синф вакиллари фаолияти бугунги кун талабларига жавоб бермаётганига жиддий эътибор қаратилган эди. Орадан бир йил ўтган бўлса-да, афсуски, ушбу туманда бирор сезиларли ўзгаришлар юз бермади. Демакки, танқиддан хулоса чиқарилмади.
Кўриниб турганидек, ҳудудда давлат дастурлари ва қонунлар ижроси учун масъул бўлган халқ депутатлари маҳаллий кенгашларидаги депутатларимизнинг вилоятда олиб бораётган ишлари қониқарли эмас. Сайлов пайтида сирдарёликларга қоп-қоп ваъдалар бериб, депутат бўлиб олган депутатларнинг эътиборсизликлари сайловчиларнинг сиёсий партияларга бўлган ишончини ҳам сўндирди.
Бунинг устига, мазкур муаммоли вазиятда вилоят умумий аҳолисининг 30,9 фоизи, яъни 228,1 минг кишилик 16-29 ёшгача бҳлган ёшлар қатламига оид масалалар билан шуғулланувчи Сирдарё вилоят Кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими зиммасига ҳам икки карра масъулият юклатилади.
Шуҳрат РАҲИМОВ,
«XXI ASR»
Обсудить новость на Форуме
25 декабря 2024
« | Декабрь 2024 |
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
1 | ||||||
2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 |
9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 |
16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 |
23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 |
30 | 31 |