21:15 02.06.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Сиёсий таълим сиёсий фаолликка хизмат қилаяпти
O`zLiDeP Сиёсий Кенгашининг IV мажлисида тобора чуқурлашиб бораётган глобаллашув жараёнида сиёсий партиялар фаолиятида сиёсий таълим тизимини бугунги кун талаблари даражасида ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган эди.
O`zLiDeP Наманган вилоят кенгаши ҳузуридаги «Сиёсий таълим маркази» ҳам давр талабларидан келиб чиққан ҳолда қатор ишларни амалга оширмоқда. Жумладан, ўтган йили вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида ўтказилган ўқув-семинарларда «Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси»нинг мазмун-моҳиятини атрофлича очиб беришга эътибор қаратилди.
Ушбу ҳужжат айни кунларда ҳам марказ фаолиятининг асосий йўналишларидан бўлиб келмоқда.
Концепция асосида партия фаолларини бугунги соғлом рақобат муҳитида ғоявий етук, билимдон кадрлар этиб тарбиялашга алоҳида эътибор қаратилаяпти. Сиёсий таълим марказида ўтказилаётган семинар-тренингларга Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, олим ҳамда мутахассислар жалб этилаяптики, бу ўқувларнинг сифати ва самарадорлигини оширишга хизмат қилаётир. Қолаверса, машғулотларда маҳаллий кенгаш депутатларининг ўз фаолиятлари юзасидан ахборотларини тинглаш йўлга қўйилгани ҳам ижобий натижалар бераяпти.
Айни кунларда эса Юртбошимизнинг «¤збекистон мустақилликка эришиш остонасида» номли асарининг мазмун-моҳиятини электоратимиз, кенг аҳолига етказишга жиддий эътибор қаратаяпмиз. Зеро, ушбу асарда мустақиллик арафасида жамият ҳаётида кечган воқеа-ҳодисалар ҳаққоний акс эттирилиши билан бирга одамларга ер ва мулк ажратиш, уларнинг бу борадаги манфаат ва интилишларини қўллаб-қувватлаш, хусусий мулкчилик каби масалаларга кенг ўрин ажратилган. Шунинг ўзи мустақиллик остонасидаёқ мамлакатимизда мулкчиликнинг турли шакллари, хусусий мулк эгалари, мулкдорлар қатламини юзага келтириш учун илк ва ниҳоятда муҳим қадамлар қўйилганидан далолат беради. Асарни мутолаа қилар экансиз, унда тарихий ҳақиқатлар босқичма-босқич ифодаланганини истиқлол остонасидаёқ юртимизда «Инсон ва унинг манфаатлари бирламчи», деган тамойилга қатъий амал қилинганини теран ҳис этасиз.
2012 йилнинг “Мустаҳкам оила йили”, деб эълон қилиниши эса зиммамиздаги масъулиятни ошириб, фаолиятимизни аниқ йўналишлар асосида ташкил этишга ундамоқда.
Қисқа қилиб айтганда, партиявий-сиёсий ишларни давр талаблари асосида ташкил этиб, омма орасига чуқурроқ кириб боришга, истиқлол ғояларини кенгроқ тарғиб қилишга интилаяпмиз. Зеро, бугунги глобаллашув жараёнлари ҳар биримиздан сиёсий ҳушёр, фаол ва ишчан бўлишни талаб этади.
Наргиза Муҳаммадиева,
O’zLiDeP Наманган вилоят кенгаши ҳузуридаги
«Сиёсий таълим маркази» раҳбари
Обсудить новость на Форуме
27 декабря 2024
« | Декабрь 2024 |
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
1 | ||||||
2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 |
9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 |
16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 |
23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 |
30 | 31 |