13:00 15.02.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Сиёсий таълим марказларида
Мамлакатимиз раҳбари И.Каримовнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги «Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси» ҳамда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 18 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги «Мамлакатни модернизация қилиш йўлини изчил давом эттириш -тараққиётимизнинг муҳим омилидир» номли маърузаларининг мазмун-моҳиятини O`zLiDePнинг қуйи тизимларида, кенг жамоатчилик ва партия электорати вакиллари ўртасида тарғиб-ташвиқ қилиш ҳамда маърузаларда белгилаб берилган асосий устувор йўналишлар ва тамойилларни улар фаолиятига кенгрок татбиқ этиш мақсадида партиянинг марказий ва ҳудудий тузилмалари томонидан кенг миқёсда амалий чора-тадбирлар йўлга қўйилган.
«Мазкур йўналишдаги амалий ўкув-семинарларнинг навбатдаги босқичи O`zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши ҳузуридаги «Сиёсий таълим маркази» ташаббуси билан Миробод туман Кенгаши томонидан ташкил этилди.
Ўзбекистон Нефтгаз илмий-текшириш ва лойиҳа институтида бўлиб ўтган мазкур семинарда O`zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси аъзолари, Ўзбекистон Республикаси Президенти хузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси профессор ва ўқитувчилари, партиянинг Тошкент шаҳридаги йирик бошланғич партия ташкилотлари фаоллари, тадбиркор ва ишбилармон доиралар ҳамда ҳусусий сектор вакиллари иштирок этдилар.
Семинарда мамлакатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган Концепция ўз қамрови, жараёнларга мутлақо янгича ёндашилганлиги, жамият ҳаётининг барча жабҳаларини янада демократлаштириш борасида илғор ғояларнинг илгари сурилганлиги билан ажралиб туриши, ушбу Концепция мамлакатимизнинг мустақиллик йилларида барча жабҳаларида қўлга киритилган ютуқларнинг мустаҳкам пойдеворига асосланган ҳолда ишлаб чиқилганлиги ҳамда мамлакатимиз тараққиётининг янги босқичида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг изчил давом эттирилишини таъминловчи муҳим омил бўлиб ҳизмат қилиши таъкидлаб ўтилди.
Қайд этилдики, Концепцияда кўрсатилган олтита йўналишдаги вазифаларнинг барчаси биринчи навбатда эртанги кун талабларидан келиб чиққан ҳолда мамлакатимизни ислоҳ этиш ва модернизация қилиш йўлидаги изчил саъй-ҳаракатларимизни кучайтиришни, бу йўлдаги ишларни давом эттиришни, уларни янги, янада юқори босқичига кўтаришни кўзда тутади.
Семинар давомида партия фаоллари давлатимиз раҳбари маърузасида таклиф этилган ғоялар ва қонунчилик ташаббуслари O`zLiDePнинг мафкуравий мақсадлари ва сайловолди Дастурига тўла мос келишини таъкидлашди. Алоҳида таъкидландики, ўз Дастурида Ўзбекистондаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг такдири учун масъулиятни зиммасига олишини эълон қилган O`zLiDeP мамлакатдаги етакчи сиёсий куч сифатида бу ғояларнинг ҳаётга татбик этилишига бор куч-салоҳиятини сафарбар этиши, демократлаштириш босқичидаги ислоҳотларнинг энг фаол иштирокчиси бўлиши лозимдир. Чунки, билдирилган ташаббуслар ва кун тартибига қўйилган масалаларнинг моҳиятида партиянинг мафкуравий асоси бўлган либераллаштириш ғояси мужассамдир.
Тадбир давомида семинар қатнашчилари давлатимиз раҳбари томонидан 2011 йилни «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили» деб эълон қилиниши партиянинг келгусидаги ҳаракат дастури ва вазифаларини изчил амалга оширишда муҳим дастуриламал бўлиши билан бирга партия фаоллари зиммасига янада масъулиятли вазифаларни юклаганлигини эътироф этдилар.
Шунингдек, семинарда демократик бозор ислоҳотларини ва иқтисодиётни либераллаштиришни янада чукурлаштириш йўналишида таклиф этилган ташаббусларга алоҳида эътибор қаратилди. Партия фаолларининг таъкидлашича, бу йўналишдаги қонунчилик ташаббуслари мамлакатимиз аҳолиси таркибида ўрта қатлам - мулкдорлар синфи вакилларини, яъни, иқтисодий барқарор фуқаролар сонини кўпайтиришда муҳим омил бўлиб ҳизмат қилади.
Жумладан, «Хусусий мулкни химоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўтрисида»ги конуннинг ишлаб чиқилиши ва қабул қилиниши хусусий мулкнинг хуқуқ ва ҳимоясини мустаҳкамлаш, ҳар қайси мулкдор қонуний йўл билан қўлга киритган ёки яратган ўз мулкининг дахлсизлигига асло шубҳа килмаслигини таъминлайдиган ишончли кафолатлар тизимини яратишга хизмат килади. «Тадбиркорлик фаолияти соҳасида рухсат бериш тартиб-қоидалари тўғрисида»ги қонун эса бошкарув тизимини такомиллаштириш, ортиқча бюрократик тўсиқларни бартараф этишга доир амалдаги тизимни янада такомиллаштиради.
Обсудить новость на Форуме
25 декабря 2024
« | Декабрь 2024 |
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
1 | ||||||
2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 |
9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 |
16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 |
23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 |
30 | 31 |