13:45 22.02.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

Сиёсий таълим марказлари томонидан Концепция мазмун моҳиятини электорат вакиллари орасида тушунтириш ишлари изчил давом эттирилмоқда


    17 февраль куни O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши хузуридаги  «Сиёсий таълим маркази» ташаббуси билан Фуқаролик жамиятини ўрганиш институти Андижон минтақавий ахборот-таҳлил маркази мажлислар залида O’zLiDeP фаолларининг «Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепциясида кўтарилган устувор вазифаларни ёшлар ўртасида  атрофлича тушунтириш ва ундан келиб чиқадиган вазифаларни белгилаб олиш мақсадида ўқув – семинари ташкил этилди.

    Тадбирда O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ҳамда Андижон вилоят  Кенгаши  аъзолари, ФЖЎИ Андижон МАТМ илмий ҳодимлари, Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят бошқармаси вакиллари ва Халқ депутатлари маҳаллий Кенгаш депутатлари иштирок этишди.

    Тадбирдан кўзланган асосий мақсад давлатимиз раҳбарининг Ўзбекистон  Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисдаги «Мамалакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси»  ва Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 18 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги «Мамлакатни модернизация қилиш йўлини изчил давом эттириш- тараққиётимизнинг муҳим омилидир» номли маърузаларини мазмун-моҳиятини партия аъзолари ўртасида чуқур ўрганилишини таъминлаш ҳамда кенг жамоатчилик ўртасида тарғибот ва ташвиқот ишларини амалга оширишдан иборат бўлди.

Давра суҳбатида «Ўзбекистонда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси»нинг устувор йўналишлари Фуқаролик жамиятини ўрганиш институти Андижон Минтақавий ахборот-таҳлил маркази ҳодимлари томонидан таҳлилий маълумотлар асосида тадбир иштирокчиларига тушунтириб берилди.

Шунингдек, семинар давомида иштирокчилар томонидан «Мамлакат ҳаётини  демократлаштириш ва модернизациялашда сиёсий партияларнинг ўрни ва роли», «Ўзбекистонда сайлов ҳуқуқи эркинлигини таъминлаш ва сайлов қонунчилигини ривожлантириш», «Тараққиётнинг «ўзбек модели»нинг асосий тамойил ва мезонлари», «Ўрта снифнинг шаклланиши ва тадбиркорлик фаолиятининг конституциявий кафолатлари» мавзуларида маърузалар қилинди ва тадбир қатнашчилари ушбу маърузаларда келтирилган маълумотлар ва кўрсатмалар асосида ўзларининг кейинги иш фаолиятларини янада мувофиқлаштиришга мезон бўлишини таъкидладилар.

 Шунингдек, тадбирда O’zLiDeP нинг ёш фаоллари Президент томонидан илгари сурилган фуқаролик жамияти янги тараққиёт Концепциясининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини партия аъзоси бўлган ёш йигит-қизларга атрофлича тушунтириш, партиянинг барча ҳудудий тузилмаларига етказиш бўйича партиявий тавсиялар ва амалий чора-тадбирлар режаларини ишлаб чиқдилар.
   
Семинар якунида ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятига қизиқишини кучайтириш, уларга ўз бизнесини ташкил этиш учун иқтисодий ва ҳуқуқий шароит яратиш, ижтимоий сиёсий-фаоллигини ошириш, мамлакатимиз келажаги йўлидаги интилиши, изланишлари, жамоат ишларидаги фаол иштирокини қўллаб-қувватлаш мақсадида O’zLiDeP томонидан «Ишбилармон ўқувчи» махсус стипендияси таъсис этилганлиги қайд этилди.



Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме