19:31 09.02.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Сиёсий таълим марказлари томонидан Концепция мазмун моҳиятини электорат вакиллари орасида кенг тушунтириш ишлари изчил давом эттирилмоқда
O`zLiDeP Фарғона вилоят Кенгаши ҳузуридаги Сиёсий таълим маркази томонидан Олтиариқ туманида ташкил этилган махсус ўқув семинари Президентимиз Ислом Каримовнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатнинг қўшма мажлисидаги «Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси» ва Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 18 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги «Мамлакатимизни модернизация қилиш йўлини изчил давом эттириш — тараққиётимизнинг муҳим омилидир» номли маърузаларидан келиб чиқадиган партиявий вазифаларга бағишланди.
Семинар давомида тингланган маърузаларда юртбошимиз таклиф этган концепциядаги давлат бошқарувини янада демократлаштириш, суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ этиш, ахборот ва сўз эркинлиги, сайлов ҳуқуқи эркинлигини таъминлаш ҳамда сайлов қонунчилигини ривожлантириш, фуқаролик жамияти институтларини янада ривожлантириш, иқтисодиётни либераллаштириш, бозор ислоҳотларини янада чуқурлаштириш йўналишлари алоҳида аҳамиятга эга экани, улар замирида O`zLiDePнинг мафкуравий асоси бўлган либераллаштириш ғояси мужассамлиги таъкидланди.
Шунингдек, тадбирда жорий йилнинг «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили» деб эълон қилингани муносабати билан шаҳар туманларида партия электорати вакиллари бўлган тадбиркорларни янгича фикрлашга ундаш, уларнинг сиёсий савиясини янада юксалтириш борасидаги тарғибот-ташвиқотни ва амалий ишларни кучайтириш ҳар қачонгидан кўра долзарб аҳамият касб этаётгани уқтирилди.
Обсудить новость на Форуме
25 декабря 2024
« | Декабрь 2024 |
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
1 | ||||||
2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 |
9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 |
16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 |
23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 |
30 | 31 |