23:30 13.07.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Сиёсий фаолликдан — амалий мақсадларга
Тошкентда«O`zLiDePнинг партия қурилиши соҳасидаги навбатдаги долзарб вазифалари» мавзуидаги республика амалий семинари иш бошлади.
Маълумки, «Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси»да таклиф этилган «Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг айрим моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (78, 80, 93, 96 ва 98-моддаларига)»ги қонуннинг кучга кириши давлат ҳокимияти ва бошқаруви тизимини янада демократлаштириш, мамлакатни модернизация қилишда парламент ҳамда сиёсий партияларнинг роли ва масъулиятини янада оширишга хизмат қилди.
Мазкур ўқув-семинарда ҳам партиянинг барча даражадаги тузилмалари вакиллари, вилоят кенгашлари фаоллари, депутатлик гуруҳи аъзолари ва бошланғич партия ташкилотлар раҳбарлари мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг янги босқичида жойларда жамоатчилик назоратини кучайтириш, ислоҳотлар самарасига реал таъсир кўрсатувчи, уларнинг муваффақияти учун масъул бўлган сиёсий етук ва малакали кадрларга эҳтиёж ортиб бораётганини таъкидладилар.
Партия фаолларининг фикрича, ушбу семинар O`zLiDeP Сиёсий Кенгашининг IV мажлиси қарори ва тавсияларининг ҳудудларда қандай бажарилаётганини таҳлил қилиш, энг аввало, ҳудудий кенгашлар ва депутатлик гуруҳлари фаолиятини такомиллаштириш, бошланғич ташкилотлар самарадорлигини ошириш, уларга услубий ва амалий тавсиялар бериш мақсадида ташкил этилди.
O`zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси аппарати раҳбари Фурқат Хатамовнинг қайд этишича, тадбирни ўтказишдан асосий мақсад партия қурилиши соҳасидаги ишларни янада яхшилашга қаратилган чора-тадбирларни белгилаш, айрим партия тузилмалари фаолиятидаги камчилик ва нуқсонларнинг сабабларини таҳлил қилиш ҳамда келгусидаги режаларни белгилаб олишдан иборат. Зеро, демократик ислоҳотларнинг бугунги босқичи партия қурилиши соҳасини тубдан ислоҳ қилишни талаб этмоқда.
Ана шундан келиб чиқиб, семинарнинг биринчи иш кунида O`zLiDePнинг навбатдаги босқичдаги амалий ишлари, аёллар ва ёшлар билан ишлаш бўлимларининг асосий йўналишлари, бугунги рақобат муҳитида Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O`zLiDeP фракцияси, жойлардаги депутатлик гуруҳлари ва бошланғич ташкилотлар олдида турган вазифалар муҳокама қилинди. Семинарда, шунингдек, партия ҳудудий бўлимларида белгиланган тартибга мувофиқ меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни расмийлаштириш, сиёсий таълим марказлари ва мафкуравий, тарғибот-ташвиқот ишлари бўлимлари самарадорлигини ошириш каби масалалар юзасидан ҳам атрофлича фикр юритилди.
Анжуманнинг бугун давом этадиган иккинчи иш кунида эса иштирокчилар гуруҳларга бўлинган ҳолда ўз фаолият йўналишларидан келиб чиқиб, партиявий ишларнинг сифати ва самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқадилар. Ўқув-семинар давомида партия электорати манфаати юзасидан олиб борилаётган ишларни янада кучайтириш, бунда маҳаллий кенгашлардаги депутатлар ва депутатлик гуруҳлари фаоллигини бунданда ошириш масалалари атрофлича кўриб чиқилади. Семинарда, шунингдек, вакиллик ва ижро ҳокимияти органлари учун кадрлар захирасини шакллантириш, сиёсий ўқувлар самарадорлигини оширишнинг янги усулларини қўллаш, O`zLiDeP стратегик ҳамкорлари саналган Савдо-саноат палатаси, Фермер хўжаликлари уюшмаси ва бошқа жамоат ташкилотлари билан алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари ҳам муҳокама этилади.
Қаҳрамон САЙДАЛИЕВ
“XXI-asr”
Обсудить новость на Форуме
28 декабря 2024
« | Декабрь 2024 |
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
1 | ||||||
2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 |
9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 |
16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 |
23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 |
30 | 31 |