10:45 13.02.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Сиёсий фаоллик самараси
«Тошкент ёғ-мой комбинати» ОАЖ қўшма корхонаси қошидаги бошланғич партия ташкилоти O’zLiDePнинг қалдирғоч тузилмаларидан бири бўлиб, 2004 йил 16 июндан бери фаолият юритмоқда. Ўз атрофига 851 нафар аъзони бирлаштирган ушбу ташкилот партиявий кўрсатмаларни амалга ошириш, ғоявий-сиёсий ишларни йўлга қўйишда ибрат кўрсатаяпти.
БПТ фаолияти билан танишарканмиз, унинг сиёсий жараёнларга алоҳида масъулият билан ёндашаётганига ишонч ҳосил қиламиз. Энг муҳими, партия туман кенгаши билан яқин алоқа ўрнатилган. Тегишли ҳисоботлар ўз вақтида тақдим этилади. Эътиборли жиҳати шундаки, ислоҳотларнинг ҳозирги босқичида корхона жамоаси, жумладан, партия аъзоларининг сиёсий-ҳуқуқий билимларини ошириш, бўйича БПТ томонидан тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқилган бўлиб, улар ҳаётга изчиллик билан татбиқ этилмоқда.
— Завод ишчи ва хизматчилари орасида ташкилотимизнинг ўз мавқеи бор. Чунки уларнинг муаммоларига нисбатан сезгирлик билан муносабатда бўлаяпмиз, — дейди БПТ раиси Ҳасан Абдуллаев. — Зеро, партиямизнинг ушбу корхонадаги аъзолари БПТнинг асосий таянчидир. Улар муҳим партиявий тадбирларни амалга оширишда бизга яқин кўмакдош бўлишмоқда. Корхона маъмурияти, касаба уюшма қўмитаси ва бошқа манфаатдор ташкилотлар билан ҳамкорликда иш олиб бориб, Тошкент шаҳри ва Ҳамза туманинг ижтимоий-иқтисодий тараққиётига муносиб ҳисса қўшишмоқда.
Кейинги пайтда Юртбошимиз Концепциясини кенг тарғиб қилиш, унинг мазмун-моҳиятини оммага ҳаётий мисоллар асосида тушунтиришга ҳаракат қилаяпмиз. Ўтказилган тадбирлар давомида Концепциянинг муҳим жиҳатларига алоҳида эътибор қаратилди. Жумладан, унда ижтимоий шериклик тўғрисида алоҳида қонун қабул қилишга оид қимматли таклиф ўртага танланганки, бу бошланғич ташкилотлар фаолияти самадорлигини оширишда катта аҳамиятга эга. Зеро мазкур қонун давлат муассасалари, фуқаролик жамиятининг муҳим институти бўлган НТТлар ва жамоат ташкилотлари ўртасида самарали ҳамкорликни таъминлашга хизмат қилади, деб ўйлайман.
Суҳбатдошимизнинг сўзларида жон бор. Чиндан ҳам бошланғич ташкилот партиянинг дастурий мақсад-вазифаларини ўз аъзолари ҳамда туманда яшовчи фуқаролар ўртасида кенг тарғиб этиш, шу орқали уларда янгича дунёқараш, мулкка янгича муносабатни шакллантиришга жиддий эътибор қаратмоқда. Эътироф этиш керак: 2011 йил — «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили»да ушбу ташкилот кўпгина хайрли ишларни амалга оширди.
Жумладан, корхонада Олий Мажлис ва маҳаллий кенгаш депутатлари, партия фаоллари, хусусий сектор вакиллари иштирокида 30 дан зиёд давра суҳбатлари ва учрашувлар ўтказилди, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш бўйича қуйи бўғинлар ва партия аъзолари олдида турган вазифалар, электоратни ўйлантираётган муаммолар юзасидан атрофлича фикр юритилди. Улар, шубҳасиз, омма билан ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этаётир.
Зеро кун тартибида турган устувор партиявий вазифаларни амалга оширишда қуйи бўйинлар етакчи куч эканлигини унутмаслигимиз лозим.
Абулфайз САЙИДАСҚАРОВ,
«XXI ASR»
Обсудить новость на Форуме
26 декабря 2024
« | Декабрь 2024 |
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
1 | ||||||
2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 |
9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 |
16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 |
23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 |
30 | 31 |