15:02 18.03.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Сиёсий фаоллик либералларни олға ундамоқда
Талимаржон иссиқлик электр станцияси унитар корхонасида O`zLiDeP бошланғич партия ташкилотига асос солингандан сўнг кўпчиликни ўйлантириб келаётган муаммолар барҳам топа бошлади. Мана, бир мисол. Корхона қошидаги маданият саройи ташландиқ ҳолатга келиб қолган эди. Фаоллар ташаббуси билан мазкур бино қайта таъмирланиб, «Бошланғич партия ташкилоти клуби»га айлантирилди. Айни кунда ушбу гўша O`zLiDeP фаоллари билан гавжум.
Корхонада 200 нафар партия аъзоси бўлиб, бошланғич ташкилот томонидан амалга оширилган ишлар ҳар бир йиғилишда атрофлича сарҳисоб қилинади. Яқинда «Ёшлар иқтидори ва салоҳиятини ишлаб чиқариш жараёнига кенг жалб қилиш тармоқ ривожида муҳим омилдир» мавзуидаги давра суҳбати ташкил этилди. Сўзга чиққанлар Нишон туманида кичик бизнес субъектлари орқали маҳаллий ишлаб чиқаришни кенгайтириш, ёшлар фаолиятини молиявий қўллаб-қувватлаш, уларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш, иқтисодий билимларини ошириш хусусида фикр юритдилар.
Тадбирда «Нефтгаз ва энергетика» коллежи талабалари корхона қошида тадбиркорликни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар билан таништирилди. БПТ фаоллари шунингдек, касб-ҳунар коллежлари ва олий ўқув юртларини битираётган ёшларни тадбиркорлик соҳасига йўналтириш орқали уларнинг бандлигини таъминлашга кўмаклашишмоқда. Корхона қошидаги ёрдамчи хўжаликда юзга яқин ёшларнинг иш билан таъминланганлиги бунинг исботидир.
— Юртбошимизнинг «Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси» номли маърузасида баён қилинган устувор ғояларни ўрганиш ва аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилишга жиддий эътибор қаратаяпмиз, — дейди O`zLiDeP бошланғич партия ташкилоти раиси Алишер Элмўминов. — Бу, шубҳасиз, партия фаолларидан алоҳида масъулият талаб қилади. Шу боис сафларимизни ўз эътиқодига содиқ, ён-атрофида содир бўлаётган воқеа-ҳодисаларга мустақил ёндоша оладиган, ҳар жиҳатдан етук ва баркамол кишилар ҳисобига тўлдиришга ҳаракат қилаяпмиз.
Нуристон шаҳарчасида 12 мингдан зиёд аҳоли яшайди. Уларнинг аксарияти Талимаржон иссиқлик электр станциясининг ишчи-хизматчиларидир.
Бошланғич ташкилот йиғилишида ёш оилаларни уй-жой билан таъминлаш масаласига алоҳида урғу берилди. Зеро партия аъзоларининг катта қисми навқирон йигит-қизлар ҳисобланади.
— Мамлакатимиз саноати ва аҳолисининг электр энергиясига бўлган эҳтиёжини қондиришга муносиб ҳисса қўшиш олдимизда турган асосий вазифалардан биридир, — дейди халқ депутатлари вилоят кенгаши депутати Бахтиёр Шарипов. — Сиёсий фаоллик ишчи-хизматчиларимизни янги-янги меҳнат зафарлари сари ундаяпти. Уларни қишин-ёзин қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан таъминлайдиган ёрдамчи хўжалик барпо этишга эришдик. Чўлнинг қоқ ўртасида деҳқончилик қилишимизга кўпчилик ишонмаган эди. Бизга 1100 гектар ер майдони ажратилди. Ҳозиргача шундан 700 гектарини ўзлаштирдик. 400 гектар яйловимиз бор. 500 гектар майдонда ғалла етиштирилади. Шартномадан ортиқча маҳсулотлар ишчи-хизматчиларга арзон баҳода сотилаяпти.
Бир сўз билан айтганда, партия фаоллари ижтимоий муаммоларни ҳал этишга жиддий эътибор қаратиб, эл-юртнинг дуосини олмоқдалар. Зеро эзгулик ва яхшилик асло ерда қолмайди. Бошланғич партия ташкилоти ходимларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, саломатликларини мустаҳкамлаш, меҳнат шароитларини янада яхшилаш йўлида яқин кўмакчи вазифасини ўтаётир. Аҳиллик ва ҳамжиҳатлик бўлган жойда ғоявий-сиёсий, ташкилий-партиявий ишлар янги мазмун касб этиб, меҳнат ютуқлари янада кўпайиши шак-шубҳасиз.
Обсудить новость на Форуме
24 декабря 2024
« | Декабрь 2024 |
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
1 | ||||||
2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 |
9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 |
16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 |
23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 |
30 | 31 |