17:31 07.02.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Сиёсий фаоллик изланишларга ундамоқда
Бугунги кунда жойларда юз кўрсатаётган туб янгиланиш ва ўзгаришларни сиёсий партиялар фаолиятидан айри тасаввур қилиб бўлмайди. Зеро, улар омманинг авангарди сифатида катта куч ҳамда имкониятларга эгадир.
Қашқадарё вилоятида «Шўртангазкимё» мажмуаси O`zLiDeP бошланғич ташкилоти томонидан амалга оширилаётган сиёсий-тарбиявий ишлар билан танишгач, бунга яна бир бор ишонч ҳосил қилдик. Партия аъзолари жамоа ўртасида обрў-эътибор қозонган, ўз эътиқодига содиқ, фидойи кишилар. Уларнинг сиёсий жонкуярлиги туфайли тарғибот-ташвиқот ишларининг самарадорлигига эришилмоқда. Ўтган қисқа давр мобайнида юздан ортиқ турли тадбирлар ташкил этилди. Мажмуадаги мавжуд 25 та цехда O`zLiDeP аъзолари иш юритишмоқда. Улар аниқ партиявий топшириқлар билан қамраб олинган.
Жамоада меҳнат шароитини яхшилаш, ишчи-хизматчиларнинг сиҳат-саломатлигини муҳофаза қилиш ҳамда кўнгилли ҳордиқ чиқаришларини таъминлаш учун барча имкониятлардан фойдаланилмоқда. Жумладан, ишлаб чиқариш илғорлари ўз вақтида рағбатлантириб борилмоқда. БПТ ташаббуси билан цехлар ўртасида турли спорт мусобақалари ташкил этилаяпти. Қамаши туманидаги «Меҳрибонлик уйи» корхона ҳомийлигига олинган. Партия фаолларининг саъй-ҳаракати билан ушбу маскан қайта таъмирланиб, зарур ўқув жиҳозлари, мебеллар жамламаси ва спорт анжомлари билан таъминланди.
«Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили»да ёшларни иш билан таъминлаш, хориж технологияси асосида қўшма корхоналар барпо этишни жадаллаштириш, маҳаллий хом ашё ҳисобидан экспортбоп маҳсулотлар тайёрлашни кенгайтиришга жиддий эътибор қаратилмоқда.
— Фаолларимиз вилоятда бошланган «Ўзбекистон мустақиллигининг 20 йиллигига 20 туп дарахт — менинг туҳфам» шиори остида бошланган хайрли ташаббусга биринчилар қаторида қўйилдилар, — дейди бошланғич партия ташкилоти раиси Шуҳрат Уватов. — Интилиш ва изланишда ҳикмат кўп. Корхонага олиб борувчи йўллар атрофига мевали ва манзарали кўчатлар экишни бошлаб юбордик. Амалга оширилаётган бу каби ишларда партия аъзолари бош-қош. O`zLiDePнинг дастурий мақсадларини рўёбга чиқариш, жойларда тарғибот-ташвиқот ишларини кучайтириш, ёшларнинг муаммоларини ҳал этишга яқиндан кўмаклашиш учун ўзимизни тўла масъул, деб биламиз. Чунки ҳар қандай эзгу мақсад, меҳнат ва якдиллик орқалигина рўёбга чиқади.
Дарҳаиқат, шундай. БПТнинг яқинда бўлиб ўтган йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги «Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси»га оид маърузаси юзасидан атрофлича фикр юритилди. Сўзга чиққанлар давлат қурилишини тубдан ўзгартириш ва янгилаш, иқтисодиётни мафкурадан холи этиш, унинг сиёсатдан устунлигини таъминлаш Концепцияда ўртага қўйилган асосий вазифалардан бири эканлигини таъкидлаб, бу борада барча қатори O`zLiDeP электорати зиммасига ҳам катта масъулият юклатилганлигини эътироф этдилар. Бинобарин, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, шу ҳисобдан халқ турмуш фаровонлигини янада оширишга эришиш ҳамиша диққат марказида бўлиши лозим. Йиғилишда мазкур Концепция моҳиятини чуқур ўрганиш, уни аҳоли кенг қатламлари ўртасида чуқур тарғиб ва ташвиқ қилиш юзасидан бошланғич ташкилотнинг навбатдаги вазифалари белгилаб олинди.
Фақат шугина эмас. Партия фидойилари саъй-ҳаракати билан фаолияти тўхташ арафасида турган Қарши термопласт заводи корхона тасарруфига олиниб, турли ўлчамдаги полиэтилен қувурлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Уларнинг тури кўпайди, сифати яхшиланди. Ишчи-хизматчиларнинг маиший турмуши яхшиланмоқда. Жумладан, корхона ҳудудида етиштирилаётган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари уларга арзон нархларда сотилаяпти. Чорвачилик ва паррадачилик ҳам жадал ривожлантирилмоқда. Мажмуада хотин-қизлар учун барча шарт-шароит муҳайё этилган. Улар белгиланган режа-топшириқларни ошириб, бажариш билан бирга, партиявий-сиёсий ишларда ҳам фаол, ташаббускор. Ўтган давр мобайнида Қарши шаҳри, Нишон ва Ғузор туманларида касаначиликни йўлга қўйиш орқали юзлаб янги иш ўринлари яратилди.
Мажмуа директори, Олий Мажлис Сенати аъзоси Алишер Султонов партия сафларини мустаҳкамлаш, электорат манфаатларини рўёбга чиқариш, аҳоли ўртасида партиянинг дастурий мақсадларини кенг тарғиб қилиш йўлида куч-ғайратини аямаётир. У O`zLiDePнинг фаол аъзоларидан бири сифатида ўз бурчига масъулият билан ёндашади, раҳбарликни тарғибот-ташвиқот ишлари билан қўшиб олиб боришга ҳаракат қилади. Ана шундай жонкуяр, тиниб-тинчимас инсонларнинг саъй-ҳаракати билан БПТ фаолияти тобора кенг кўлам касб этиб, жамоа ўртасида ўз сиёсий мавқеини мустаҳкамламоқда. Тарафдорлар сафи кенгайиб бораётганлиги ҳам бежиз эмас. Зеро жамият аъзолари онгида юксак ғоя ва кўникмаларни шакллантириш либерал-демократик партия ўз олдига қўйган эзгу мақсадлардан биридир.
Обсудить новость на Форуме
25 декабря 2024
« | Декабрь 2024 |
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
1 | ||||||
2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 |
9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 |
16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 |
23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 |
30 | 31 |