18:00 25.09.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Шу муносабат билан ЎзЛиДеП алоҳида қайд этишича, ҳозирги босқичда жадал мулоқот ва ўзаро интилиш туфайли Ўзбекистон ва Корея Республикаси ўртасида очиқлик
Шу муносабат билан ЎзЛиДеП алоҳида қайд этишича, ҳозирги босқичда жадал мулоқот ва ўзаро интилиш туфайли Ўзбекистон ва Корея Республикаси ўртасида очиқлик, ўзаро ҳурмат ва ишонч, яқин стратегик ҳамкорлик муносабатлари ўрнатилган бўлиб, улар кундан кунга аниқ амалий мазмун билан бойитилмоқда. Сиёсий соҳада давлатлараро ва ҳукуматлараро даражада фаол ҳамкорлик йўлга қўйилган, иқтисодиёт ва тижорат тузилмалари, банклар, компаниялар ўртасида ҳам изчил ҳамкорлик амалга оширилмоқда. Корея Республикаси - бу жадал ривожланаётган, улкан иқтисодий, индустриал-техник ва интеллектуал салоҳиятга эга, глобал молиявий инқироз шароитида илғор инновацион технологияларни кенг жорий қилиш ва амалиётга фаол татбиқ этиш асосида барқарор ўсиш суръатларини намойиш қилаётган замонавий давлатдир.Президент Ислом Каримовнинг жорий йил сентябрь ойидаги Корея Республикасига давлат ташрифи давомида ҳамкорлик ҳақида қатор ҳужжатлар имзоланди ва 5 миллиард АҚШ долларидан зиёд миқдорда шартномалар тузилди, улардан 3 миллиарддан ортиғи – бу тўғридан-тўғри Жанубий Корея инвестицияларидир. ЎзЛиДеП Сайловолди дастурида партиямиз индустриал ривожланган мамлакатлар билан ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш ниҳоятда муҳим деб билиши белгиланган. Шунинг учун Ўзбекистоннинг Корея билан савдо-иқтисодий алоқалар миқёси кенгайтириш, чет инвестициялар, янги технологияларни жалб қилиш, иқтисодиётнинг илм-фанга доир тармоқларини яратиш, қамровли инновацион дастурлар, жумладан, Навои шаҳридаги трансконтинентал интермодал логистика маркази каби лойиҳаларни амалга ошириш доирасидаги ҳамкорлиги мамлакатимиз иқтисодиётининг устувор соҳаларда, турли жабҳаларда юксалиш, юқори рақобатбардошликни таъминлашга хизмат қилади.
Обсудить новость на Форуме