14:00 11.09.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Шарипов М.С., ЎзЛиДеПнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзоси
Умумий тарихий ва маданий илдизлар мавжудлиги, яхши қўшничилик алоқаларини ривожлантириш Ўзбекистон ва Қозоғистон халқлари ўртасида дўстона муносабатларнинг мустаҳкам асоси сифатида хизмат қилмоқда. Шу муносабат билан ЎзЛиДеП икки мамлакат мустақилликка эришганидан сўнг Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси ўртасидаги 1998 йил 31 октябрда имзоланган абадий дўстлик ҳақидаги шартномага асосланган давлатлараро ўзаро муносабатлар ривожининг юқори даражасини таъкидламоқда.
Икки давлат бой тарихий тажриба ҳамда катта сиёсий, иқтисодий, маданий ва илмий салоҳият туфайли Марказий Осиё минтақасида барқарор ривожланишни таъминлашда муҳим роль ўйнайди. ЎзЛиДеП фикрича, савдо-иқтисодий ҳамкорлик давлатлараро муносабатларнинг асосий йўналишларидан бири ҳамда икки томонлама алоқаларни янада ривожлантиришнинг муҳим омили ҳисобланади.
Шу билан бирга, Ўзбекистон ва Қозоғистон ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада чуқурлаштириш учун улкан ишга солинмаган салоҳиятга эга, масалан, энергетика, транзит ва транспорт коммуникациялари соҳасида. Мазкур масалалар, ЎзЛиДеП фикрига кўра, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг Қозоғистон Республикасига расмий ташрифи давомида ўз ечимини топади.
Умуман олганда, партия фикрича, дўстона мамлакатлар Президентларининг самарали мулоқотлари бугун Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг ҳар бир мамлакат саъй-ҳаракатлари ва салоҳиятини бирлаштириш имконини берувчи ва уларни бутун Марказий Осиё аҳолиси иқтисодий ривожи ва турмуш даражаси ошишига эришишга қаратилган интеграция жараёнларидаги роли билан белгиланади.
Обсудить новость на Форуме