13:00 11.04.2014 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

ШИФОКОРЛАР ПАРТИЯГА АЪЗО БЎЛДИ

O‘zLiDeP ўзининг дастурий мақсадлари ва “Соғлом бола йили” Давлат дастури талабларидан келиб чиққан ҳолда юртимизда соғлиқни сақлаш тизимини янада ривожлантириш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, оилада тиббий маданиятни юксалтириш каби масалаларга доимо жиддий эътибор қаратиб келмоқда. 
Тўрақўрғон тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли тез ёрдам бўлимида O‘zLiDeP туман кенгаши фаоллари ва тиббиёт ходимлари иштирокида ўтказилган давра суҳбатида партиянинг бу борада амалга оширилаётган ишлари ҳақида сўз борди. 
Тадбирда сўзга чиққанлар мамлакатимизда тиббий соҳани ислоҳ этишга қаратилган комплекс чора-тадбирлар, уларнинг амалий натижалари ҳақида гапирди. Шунингдек, иштирокчилар соҳани янада ривожлантиришга қаратилган амалий ишларни жадаллаштириш, халқимизнинг тиббий маданиятини бундан-да юксалтириш учун амалга оширилиши лозим бўлган саъй-ҳаракатлар тўғрисида фикр алмашди. 
Давра суҳбатида сўз олган тиббиёт ходимлари партия ҳаракат дастурида белгиланган вазифаларга хайрихоҳ эканини билдирди. 
Учрашув сўнггида тез ёрдам бўлими ходимларининг 12 нафари  O‘zLiDeP аъзолигига қабул қилинди.
Комилжон ФАЙЗИЕВ,O‘zLiDePНаманган вилояти КенгашиМатбуот хизмати

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме