16:00 18.02.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Семинарлар давом эттирилмоқда
O`zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши ҳузуридаги Сиёсий таълим маркази томонидан бошланғич партия ташкилотлари раҳбарлари, партиянинг маҳаллий кенгашлардаги депутатлик гуруҳлари аъзолари ва электорат вакиллари учун ўтказилган махсус ўқув семинари мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясининг мазмун-моҳиятини ўрганишга бағишланди.
Қайд этилганидек, давлатимиз раҳбари томонидан таклиф этилган мазкур концепция ўз қамрови, жараёнларга мутлақо янгича ёндашилгани, жамият ҳаётининг барча жабҳаларини янада демократлаштириш борасида илғор ғояларнинг илгари сурилгани билан аҳамиятлидир.
Тадбирда бошланғич партия ташкилотларининг партия ҳаётидаги, маҳаллий кенгашлардаги депутатлик гуруҳларининг кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ҳамда фермерликни қўллаб-қувватлаш бўйича ролини оширишга доир маърузалар тингланди. Шунингдек, сўзга чиққанлар томонидан демократик ислоҳотларнинг янги босқичида аҳолининг ижтимоий-сиёсий фаоллигини янада кучайтириш зарурати таъкидланди.
Семинар сўнггида иштирокчилар билдирган барча таклиф ва мулоҳазалар атрофлича ўрганилиб, умумлаштирилди.
Обсудить новость на Форуме
25 декабря 2024
« | Декабрь 2024 |
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
1 | ||||||
2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 |
9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 |
16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 |
23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 |
30 | 31 |