21:15 02.06.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
«Самарқандтранс» ташаббускорлари
Маълумки, коммуникация ва логистика ҳар қандай мамлакат иқтисодиётида муҳим ўрин тутади. Зеро, транспорт хизматини яхшилаш одамлар узоғини яқин қилибгина қолмай, ишлаб чиқариш ва савдо-тижорат ривожига ҳам катта таъсир кўрсатади.
Самарқанд вилоятида аҳолига транспорт хизмати кўрсатишни «Самарқандтранс» маркази ўз зиммасига олган бўлиб, ҳудуддаги 667 та автобус, 85 та микроавтобус, 2546 та йўналишли такси, 1162 та енгил автомашиналар паркига эга автотранспорт корхоналари фаолияти шу марказ томонидан мувофиқлаштирилади.
«Самарқандтранс» марказининг муваффақиятли фаолият юритишида 2009 йилда ташкил этилган O’zLiDeP бошланғич партия ташкилотининг ҳам муносиб ҳиссаси бор. Тадбиркорларни ҳимоя қилиш ва либерал-демократик ғояларнинг ҳаётга татбиқ этилиши учун интилаётган O’zLiDeP фаоллари вилоят аҳолисига автотранспорт хизмати кўрсатувчи хусусий субъектларни ривожлантириш ҳамда вилоят транспорт тизими фаолиятини янада такомиллаштиришдан бевосита манфаатдордир.
Эътиборли томони, БПТ эндигина тузилганида 8 кишидан иборат бўлган маслакдошлар сафи йил сайин кенгайиб, айни кунда 230 кишига етган.
– Буни, энг аввало, корхона ишчи-хизматчилари орасида тарғибот-ташвиқот ишларининг яхши йўлга қўйилгани билан изоҳлаш мумкин, – дейди БПТ раисининг ўринбосари Абдурасул Ҳакимов. – Мамлакатимизда олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар мазмун-моҳиятини аҳоли орасида кенг тарғиб этиш, партия ва электорат орасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш, қолаверса, аъзоларимиз ўртасидаги жипсликни сақлаш, уларнинг фаоллигини ошириш мақсадида тез-тез йиғилишиб, учрашувлар уюштириб турамиз. Жорий йилнинг илк чорагида 31 та шундай тадбир ўтказдик.
БПТ мутасаддиси таъкидлаганидек, қуйи бўғин ишида партия аъзолари фаоллигига алоҳида эътибор қаратилади. Ҳар бир партия аъзоси ўз вазифасига эга бўлиб, уларга тегишли партиявий йўналишлар бўйича масъулият юклатилган. Қолаверса, жамоа анчагина катталиги боис, БПТ таркибида ташкилий-партиявий, тарғибот-ташвиқот, аёллар масалалари, тадбиркорлик, кичик бизнес ва фермерлик ҳаракатини қўллаб-қувватлаш йўналишлари бўйича 5 та ишчи гуруҳи тузилган.
– БПТ аъзоларининг корхонамиз муваффақиятларидаги ҳиссасини эътироф этмасликнинг иложи йўқ, – дейди «Самарқандтранс» маркази бош директори, O’zLiDeP аъзоси, халқ депутатлари вилоят кенгаши депутати Иноятулло Ҳамроев. – Зеро, улар электорат билан бевосита мулоқотда бўлувчи тузилма сифатида аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш борасидаги таклиф ва шикоятларни жиддий ўрганиб чиқишади. Маслакдошлар ўртасидаги ўзаро муҳокамалар жараёнида мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли таклифлар тайёрланиб, корхона раҳбариятига тақдим этиб борилади. Хусусан, шаҳар аҳолисининг талаби асосида 116 та йўналишли такси хизмати тўхтатилиб, 68 та янги автобус йўналишлари ташкил этилди. Жойларда янги нозимлик пунктлари ва автошоҳбекатлар барпо этилмоқда. Шаҳар кўчаларида 99 та замонавий бекатлар қурилиб, мавжуд 124 та бекат йўналиш ҳамда транспорт хизматидан фойдаланиш тартиби билан боғлиқ зарурий маълумот лавҳалари билан жиҳозланди.
Айниқса, Самарқанд шаҳрини туманлар марказлари билан боғлаш бўйича янгидан-янги лойиҳалар ҳаётга татбиқ этилмоқда. Жумладан, вилоят маъмурий марказини Булунғур, Пайариқ, Пастдарғом, Каттақўрғон туманлари билан боғловчи йўналишларда автобуслар сони кўпайтирилди. Самарқанд шаҳридан туманларга ҳаракатланувчи 10 дан ортиқ, туманлар ичида ҳаракатланувчи 30 дан зиёд йўналишли таксилар қатнови йўлга қўйилди. Яқин келажакда ушбу йўналишларни яна 70 та ISUZU автобуслари билан кучайтириш кўзда тутиляпти.
Тарғибот ишларининг самараси ўлароқ, айни пайтда вилоятда сариқ рангга бўялган 742 та йўналишсиз такси аҳолига хизмат кўрсатиб келмоқда. Уларнинг 690 тасига махсус давлат рақамлари берилиб, фаолияти лицензияланган. Шу билан бирга, шаҳарда такси хизмати сифатини ошириш мақсадида имтиёзли кредит ёки лизинг асосида қўшимча 1050 та енгил автомашина олишни режалаштирганмиз.
Хулоса қилиб айтганда, корхона қошидаги БПТда уюшган партия аъзолари ўзларининг ташаббускорлиги, жонкуярлиги билан нафақат маслакдошларига, балки корхона жамоасига ҳам ибрат бўлишмоқда. Мўминжон Аҳроров, Одил Қамаров, Маъмур Тоҳиров, Алижон Аҳмедов, Шерали Неъматов каби фаол либералларнинг етакчилик қобилияти корхонада соғлом рақобат ва ишчанлик муҳити шаклланишига сабаб бўлаётир.
Обсудить новость на Форуме
27 декабря 2024
« | Декабрь 2024 |
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
1 | ||||||
2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 |
9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 |
16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 |
23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 |
30 | 31 |