18:00 30.05.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
«Саломатлик-2» лойиҳаси тўлиқ назоратимизда
«Партия инсон саломатлиги, ҳозирги давр тиббиётининг янги ютуқларига таянган ҳолда дунёда илғор ўринларга интилаётган Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш ривожи, оналик ва болаликни ҳимоялаш, умр узоқлигини таъминлаш йўлида курашади».
— O’zLiDeP Дастуридаги бу жумлалар қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинлари, касб-ҳунар коллежлари, умумтаълим мактаблари, туманимиздаги бир қатор корхона ва ташкилотларда ўтказилаётган тадбирларда қайта-қайта тилга олинаётгани бежиз эмас, — дейди Бухоро туман тиббиёт бирлашмаси шифокори, бошланғич партия ташкилоти раиси Умид Ҳамроев. — Негаки, эришаётган барча ютуқларимизнинг асосий омилларидан бири юртимизда инсон саломатлигини муҳофаза қилишга алоҳида аҳамият қаратилаётгани туфайлидир.
Шу ўринда тиббиёт бирлашмаси O’zLiDeP бошланғич ташкилоти иш режасидан айнан соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш билан боғлиқ қатор тадбирлар ўрин олганлиги ҳамда улар айнан БПТ атрофига уюшган маслакдошлар саъй-ҳаракати билан изчил амалга оширилаётганлигини таъкидлаш жоиз.
БПТ етакчиси У.Ҳамроев ҳамда унинг сафдошлари туман ва вилоят миқёсида ўтказилаётган, ёшларни истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялашга йўналтирилган тадбирлар, шу жумладан, спорт мусобақаларини ташкиллаштиришда ҳам фаоллик кўрсатишаяпти. Жорий йилнинг январь ойида Галаосиё шаҳрида бошланғич партия ташкилоти саъй-ҳаракати билан спортнинг шахмат тури бўйича вилоят очиқ биринчилиги ўтказилгани ҳам бунга мисол бўла олади.
Қоракўл, Олот ва Ромитан туманларидаги академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчи-ёшлари ўзаро беллашган мазкур тадбир унинг иштирокчиларида катта таассурот қолдирди. Мусобақа якунида ғолибларга партия туман кенгашининг эсдалик совғалари топширилди. Энг муҳими, мусобақалар оралиғида ёш шахматчиларга O’zLiDePнинг мамлакатимиз сиёсий ҳаётидаги ўрни ва роли ҳақида батафсил маълумотлар ҳам берилди.
Партия туман кенгаши ва тиббиёт бирлашмаси БПТ ҳамкорликда ўтказилган «Диплом билан — бизнесга» лойиҳаси доирасидаги ўқув- семинар ҳам бошловчи тадбиркор — касб-ҳунар коллежлари битирувчилари учун том маънода мустақил ҳаётга йўлланма сифатида эътироф этилгани бежиз эмас. «Агробанк», «Халқ банки», «Қишлоқ қурилиш банк»и туман бўлимларининг масъул ходимлари иштирок этаётган тадбирларда битирувчи талабаларни қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоблар берилди.
Шу ўринда тиббиёт бирлашмасидаги 15 нафар O’zLiDeP аъзосидан иборат БПТ жойларда партиявий-ташкилий, тарғибот-ташвиқот, маънавий-маърифий тадбирлар ўтказишдан ташқари мавжуд 45 та қишлоқ врачлик пунктининг «Саломатлик-2» лойиҳаси асосида таъмирланиши ва замонавий жиҳозланишида ҳам фаол иштирок этаяпти. Бу эса ўз навбатида тиббий хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш, қатор касалликларнинг олдини олиш имконини беради, албатта.
Масалан, биргина ўтган йилда бирлашмада 9062 нафар бемор даволаниб, ўз дардига шифо топди. Бунда бошланғич партия ташкилоти фаоллари ҳисобланмиш шифокорларнинг ҳам муносиб ҳиссаси бор.
Асхор ИСТАМОВ,
«XXI ASR»
Обсудить новость на Форуме
28 декабря 2024
« | Декабрь 2024 |
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
1 | ||||||
2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 |
9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 |
16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 |
23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 |
30 | 31 |