21:00 13.02.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

Сафлар кенгаймоқда

«Партия хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантиришга ва унинг иқтисодиётдаги ўрнини оширишга алоҳида эътибор беради. Бу соҳа фақат иш ўринлари яратибгина қолмай, айниқса, қишлоқ жойларда аҳоли даромадларининг ўсиши ва турмуш даражасининг яхшиланишига хизмат қилмоғи лозим».O’zLiDeP Дастуридан
— Бугунги ислоҳотлар жараёни ҳар биримиздан алоҳида масулият ва фаолликни талаб этади. Партиямизнинг дастурий режалари дунёқараши кенг, ғоявий етук, ўз фуқаролик позициясига эга бўлган баркамол инсонларни шакллантиришга йўналтирилгани ҳам бежиз эмас, — дейди Навоий шаҳар, «Нуртранс» МЧЖ қошидаги БПТ раиси Нигора Аҳмедова. — Чунки келажак тақдири кўп жиҳатдан бугунги саъй-ҳаракатимиз ва интилишларимизга боғлиқдир. Шу боисдан тарғибот-ташвиқот ишлари самарадорлигини ошириб, давр билан ҳамнафас ва ҳамқадам бўлишга интилаяпмиз. Дарҳақиқат, жамоада қуйи ташкилот атрофига жипслашган 7 нафар маслакдошларнинг алоҳида ўрни бор. Уларнинг ҳар бири зиммасига тегишли партиявий топшириқ юклатилган. Жумладан, Авазбек Ҳафизов, Шахноза Алиева, Гулмира Холмуродова, Раҳим Жумаев ғоявий-сиёсий ишларни йўлга қўйиш, O’zLiDePнинг дастурий мақсадларини кенг тарғиб қилишда алоҳида ўрнак кўрсатишмоқда. Уларнинг ташаббуси билан жамоада кўплаб учрашувлар, давра суҳбатлари ўтказилмоқда. Юртбошимиз Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг «Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида» асари ҳамда «Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси», Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 18 майдаги йўналишсиз таксилар фаолиятини тартибга солиш чоралари тўғрисида»ги қарорини ўрганиш, шунингдек, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан ишлаб чиқилган бир қатор қонун лойиҳалари муҳокамасига бағишланган тадбирлар ана шулар жумласидандир. Энг муҳими, партия фаолларининг ўз хизмат бурчларига масъулият билан ёндашуви ютуқлар салмоғини кўпайтириш, шаҳар йўловчиларига кўрсатилаётган автотранспорт хизмати маданиятини оширишда муҳим аҳамият касб этмоқда.— Кун сайин чирой очиб, гўзаллашиб бораётган навқирон шаҳримизни саҳро бағридаги марваридга қиёсласа арзийди. У ҳам энига ҳам, бўйига ҳам кенгайиб, тобора замонавий қиёфа касб этаётганлиги янада қувончлидир, — дейди БПТ фаоли, «Нуртранс» МЧЖ раиси Ибод Ғаффоров. — Бу бизга алоҳида куч-ғайрат бағишлайди, албатта. Ўтган йили жамоамиздаги 70 нафарга яқин автотранспорт ходимлари учун алоҳида қулайлик яратилди. Яъни маънавият, техника хавфсизлиги, тиббиёт, нозимхона ва дам олиш хоналарини ўз ичига олган янги бино барпо этилди. Яқин орада автомобилларга барча турдаги техник хизматлар кўрсатишни йўлга қўйиш кўзда тутилмоқда. Ана шунда 10 га яқин қўшимча иш ўрни яратиш имкони туғилади. Таъкидлаш жоизки, корхонада эрта тонгдан йўлга отланган ҳар бир автотранспорт эгаларини тиббий, транспорт воситаларини эса техник кўрикдан ўтказиш қатъий одат тусига кирган. Натижада йўл-транспорт ҳодисалари содир этилишига барҳам берилиб, йўловчиларнинг манзилларига талафотсиз етказилиши таъминланмоқда. Жамоанинг куч-ғайрати билан ўтган йили 1 миллион 120 минг нафардан зиёд йўловчилар «Нуртранс» хизматидан баҳраманд бўлишди. O’zLiDeP Навоий шаҳар кенгаши раисининг биринчи ўринбосари, аппарат раҳбари Ирода Пардаеванинг таъкидлашича, эришилаётган ютуқларда БПТ фаоллари томонидан олиб борилаётган тарғибот-тушунтириш ишлари алоҳида аҳамият касб этмоқда. Зеро, омма ичига чуқурроқ кириб бориш, O’zLiDePнинг ғоя ва мақсадларини кенг тарғиб қилиш уларнинг эзгу шиорига айланган. Жамоа аъзоларидан яна 3 нафари партияга аъзо бўлиш истагини билдириб, ариза билан мурожаат қилишгани ҳам ғоявий-сиёсий ишларнинг самарасидан яққол далолат бериб турибди. 
Мансур АСЛОНОВ, «XXI ASR» 

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме