19:45 31.07.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

Сафдошлар сафи кенгаймоқда

Дарҳақиқат, шундай. Ўзбекистон Республикасининг «Давлат бошқарувини янгилаш ва янада демократлаштириш ҳамда мамлакатни модернизация қилишда сиёсий партияларнинг ролини кучайтириш тўғрисида»ги Конституциявий қонуни, «Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси», қолаверса, партия дастурида белгиланган вазифалар рўёби кўп жиҳатдан қуйи бўғинлар фаолиятига боғлиқдир. Биз тилга олган бошланғич ташкилотда ҳам юқоридаги талаблардан келиб чиқиб, тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этиш, кадрлар захирасини шакллантириш, аъзоликка қабул қилиш билан боғлиқ масалаларга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Партиянинг вилоят ва туман кенгашлари томонидан ўртага қўйилган масалалар БПТ фаоллари даврасида атрофлича ўрганиб чиқилиб, уларни жойида ҳал этиш чоралари кўрилди. Партия депутатлик гуруҳлари маҳалла фуқаролар йиғинлари, жамоат ташкилотлари билан яқин ҳамкорлик йўлга қўйилган. Бу эса ўз самарасини бермоқда.— Ёшларни спортга ошно этиш, уларни баркамол инсонлар қилиб вояга етказишга яқиндан кўмаклашиш олдимизда турган асосий вазифалардан биридир, — дейди Т.Ниёзов.— Айни кунда мактабимиздаги 1660 ўғил-қиз 51 нафар устоз етакчилигида спортнинг беш йўналиши бўйича маҳорат чўққиларини эгалламоқдалар. Мураббийларимизнинг бир нафари Ўзбекистон Республикаси спорт устаси, 2 нафари олий тоифали, 4 нафари иккинчи тоифали ва 40 нафари олий маълумотли мутахассис ҳисобланади. Таъкидлаш жоизки, туманда жисмоний тарбия ва спортнинг оммалашувида O`zLiDeP аъзоларидан Ҳамза Отамуродов, Севара Жомуродова, Мақсуд Султонов, Омон Шойимов ва бошқаларнинг ҳиссаси катта бўлмоқда. Уларнинг саъй-ҳаракати билан 2012 йилнинг ўтган даври мобайнида мактаб ёшдаги республика чемпионати ва биринчилиги мусобақаларида 8 та олтин, 14 та кумуш ва 1 та бронза медални қўлга киритишди.— Энг қувонарлиси, Азиз Баҳронов, Дилшод Рўзиев ҳамда Турсунпўлат Ҳожиев каби тарбияланувчиларимиз волейбол бўйича республика ўсмир ёшлар терма жамоаси таркибида яқинда Хитой Халқ Республикасида ўтадиган халқаро мусобақаларда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритишди. 6 нафар ўқувчимиз волейбол, 2 нафари эса кураш  бўйича фахрли ¤збекистон чемпиони унвонига сазовор бўлишган, — дея сўзини давом эттиради БПТ раиси. — Ўтган йилги ютуқларимиз ҳам кам эмас. Ёш полвонларимиз Баҳодир Иззатов, Фазлиддин Турсунов, Ҳусен Ботиров ҳамда Шариф Жаҳонгиров миллий кураш бўйича республика турнирларида ўз вазн тоифаларида олтин медаль соҳиби бўлишди. Ўзбекистон чемпиони Жавоҳир Усмонов эса Туркияда ўтган халқаро мусобақада ўз вазн тоифасида тенгсиз эканлигини намойиш этиб, мамлакатимиз байроғини юқори кўтариш шарафига муяссар бўлди.Мактаб директори, O`zLiDeP аъзоси Салим Жўраевнинг айтишича, ёзги соғломлаштириш оромгоҳларида дам олаётган болажонлар билан мунтазам жисмоний тарбия машғулотлари ҳамда турли спорт мусобақалари ўтказиш орқали уларнинг фаол хордиқ чиқаришига эришилаяпти. Бу шубҳасиз, жамоада партиявий бурч чуқур ҳис этилиб, тарбиявий-сиёсий ишларга алоҳида масъулият ва талабчанлик билан ёндашилаётганидан далолат беради. 
Мансур АСЛОНОВ
,«XXI asr» ижтимоий-сиёсийгазетаси 

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме