19:00 26.02.2014 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

СУД-ҲУҚУҚ СОҲАСИДАГИ ИСЛОҲОТЛАР O‘ZLIDEP ФРАКЦИЯСИ МУҲОКАМАЛАРИ МАРКАЗИДА

24 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Депутатлар, экспертлар ва соҳа мутахассислари, ОАВ вакиллари иштирок этган тадбирда бир қатор масалалар муҳокама этилди.

Йиғилишда фракция аъзолари томонидан “Судьяларнинг малака ҳайъатлари тўғрисидаги низомга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси учинчи ўқишда кўриб чиқилди. Унинг қабул қилиниши суд-ҳуқуқ соҳасидаги суд ҳокимиятининг роли ва аҳамиятини оширишга қаратилган ислоҳотларнинг мантиқий давоми бўлади. Бу, жумладан, судья лавозимига кўрсатилаётган номзодларга талабларнинг кучайтирилиши, судья кадрлар захирасини шакллантириш ва уларнинг ҳуқуқий билим даражасини юксалтиришга тааллуқлидир.

Мунозаралар чоғида фракциянинг мустақил ва малакали судьялар таркибини шакллантиришни таъминлайдиган ҳуқуқий базанинг қонуний асосларини такомиллаштиришга қаратилган позицияси тўғрисидаги масалага алоҳида тўхтаб ўтилди. Чунки бу O`zLiDePнинг энг муҳим устувор вазифалари сирасига киради. Партия фуқаролар ҳуқуқларини, мулкдорларнинг мулкий ҳуқуқларини амалда ҳимоя қилинишини таъминлайдиган объектив ва одил суд мавжудлиги, хўжалик ва бошқа баҳсларни ҳал этишнинг таъсирчан механизми фаолият кўрсатиши мамлакатда ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамияти ривожланишининг муҳим омилидир, деб ҳисоблайди. Партия “Судьяларнинг малака ҳайъатлари тўғрисидаги низом”нинг янги таҳрирда тасдиқланиши судларнинг малака ҳайъатлари фаолиятини такомиллаштиришга олиб келади ва суд ҳокимиятининг янада тўла мустақиллигини таъминлашга кўмак беради, деб ишонади. Бу эса, партия электорати манфаатларига тўла мос келади.

O`zLiDeP фракцияси аъзолари “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини иккинчи ўқишда муҳокама этди. Таъкидланишича, мазкур қонун лойиҳаси билан амалдаги қонунчиликни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 16 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасини тузиш тўғрисида”ги ПФ-4475-сонли фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-1836-сонли қарори меъёрларига мувофиқлаштирилади.

Йиғилиш якунида муҳокама этилган масалалар бўйича тегишли қарор қабул қилинди. 

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме