18:45 09.09.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
ССП ПАРТИЯ ЛОЙИҲАЛАРИНИ ҲАМ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАМОҚДА
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Навоий вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи Зокиржон Шарифжоновнинг таъкидлашича, айни пайтда вилоятдаги 1651 та тадбиркорлик субъекти палата билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатган. «Обод турмуш йили»нинг ўтган даврида эса ҳудудий бошқармага аъзо бўлган 60 га яқин тадбиркорлик субъектининг 48 тасини юридик шахс мақомига эга корхоналар ташкил этаётир.
Йил бошидан буён вилоят ҳокимлиги, прокуратура, адлия ҳамда солиқ бошқармалари, тижорат банклари, суғурта компаниялари, «Камолот» ЁИҲ ҳамда O’zLiDeP Навоий вилоят кенгаши билан ҳамкорликда ўтказилган семинар, учрашув ва давра суҳбатларида ҳам кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик учун яратилаётган қулайлик ва имтиёзлар, кўрсатилаётган хизматлар хусусида кенг маълумотлар берилаяпти.
— Шу ўринда O’zLiDeP ташаббуси билан анъанавий тарзда ўтказилаётган «Биз — ёш тадбиркор оиламиз», «Диплом билан — бизнесга», «Ватаним тараққиётида менинг ҳиссам», «Мулкдор оила» сингари кўрик-танлов ва лойиҳаларни ўтказишда ҳам бошқармамиз фаол иштирок этмоқда, — дейди З.Шарифжонов.
Ҳа, чиндан ҳам палата тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш йўлида барча имкониятлардан фойдаланаяпти. Буни ўтган олти ойда бошқарма ҳузуридаги Марказ томонидан тадбиркорларга 3603 та консалтинг, таъсис ҳужжатларини тайёрлаш, бизнес-режа ишлаб бериш, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини ташкил этиш, ахборот-маслаҳат, юридик ҳамда бошқа хизматлар кўрсатилганида ҳам кўриш мумкин. Тадбиркор ва ишбилармонларнинг ҳаётий муаммоларини кўриб чиқиш ва ҳал этишда вилоят, туман ва шаҳар ҳокимликлари билан ҳамкорликда ташкил этилаётган «Очиқ эшиклар куни» ҳам муҳим аҳамият касб этаётганини таъкидлаш жоиз. Йилнинг биринчи ярмида вилоят миқёсида ўтган ана шундай тадбирларда 1676 та тадбиркорлик субъекти иштирок этган бўлса, уларнинг 548 та мурожаати жойларнинг ўзида ҳал этилди.
Палата кўмагида жорий йилнинг ўтган даврида Испания, Германия, Хитой, Россия, Украинада ўтган турли кўргазма ва ярмарка ҳамда бизнес-форумларда иштирок этган тадбиркорлар 188,5 минг АҚШ долларилик шартнома имзоладилар. Апрель ойида Хитойда ўтган халқаро кўргазмада эса 18 нафар навоийлик тадбиркор иштирок этиб, 3 та лойиҳа бўйича дастлабки келишувга эришиб қайтди.
Палата аъзоси ҳисобланган тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида судларга умумий қиймати 72,3 миллиард сўмликка яқин 466 та даъво аризаси киритилиб, унинг 119 таси тадбиркорлар фойдасига ҳал этиб берилгани ҳам палатага бўлган ишончни мустаҳкамлаяпти. Умумий даъво суммаси 59 миллиард 754 миллион 833 минг 733 сўмлик 342 та мурожаат бўйича айни кунда суд жараёни давом этмоқда.
Хулоса ўрнида шуни айтиш жоизки, жорий йилнинг ўтган ярим йиллигида вилоятда ялпи ҳудудий маҳсулотнинг 2,3 фоизга ўсиши, истеъмол товарлари ишлаб чиқариш суръати 107,7 фоиз, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 13,9 ҳамда ноозиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришда 4,1 фоизлик ўсишга эришилганида ҳам Савдо-саноат палатаси Навоий вилоят ҳудудий бошқармасига аъзо бўлган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг ҳам муносиб хизматлари бор.
Мансур АСЛОНОВ,"XXI" аср ижтимоий - сиёсий газетаси2013 йил 5 сентябрь, 36 (512)-сон
Обсудить новость на Форуме