17:30 31.05.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
СПОРТ ҲАЁТИДАН ҲЕЧ КИМ ЧЕТДА ҚОЛМАСЛИГИ КЕРАК!
О‘zLiDeP Навоий шаҳар Кенгаши ташаббуси билан шаҳардаги меҳрибонлик уйида 1 июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан “Спорт ҳаётидан ҳеч ким четда қолмаслиги керак!” шиори остида спорт мусобақаси ўтказилди.
Мусобақанинг очилиш маросимида О‘zLiDeP томонидан кенг кўламда амалга оширилаётган “Соғлом оила – мустаҳкам оила” лойиҳаси, унинг мақсад ва вазифалари, партиянинг аҳоли, айниқса, хотин-қизлар саломатлигини мустаҳкамлаш борасидаги ишлари ҳақида қисқача тушунтириш берилди.
“Партия Сайловолди платформасида белгилаб қўйилганидек, ёшлар салоҳиятини ривожлантириш – бу келажакка сармоя киритиш, демакдир. Шу боис бугунги мусобақадан мақсад ҳам меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларининг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, уларни спортга кенг жалб этишдир”, – деди О‘zLiDeP Навоий вилоят Кенгаши Аёлларнинг сиёсий фаоллиги, жамиятдаги ўрни ва мавқеини ошириш бўлими мудири Шалола Шокирова.
Мусобақада 14-16 ёшгача бўлган қизлар гуруҳларга бўлиниб, қувноқ стартлар кўринишида беллашди. Мусобақанинг иккинчи қисми эса арқон тортиш ва “Оқ теракми, кўк терак” каби миллий халқ ўйинлари тарзида ўтказилди. Шундан сўнг иштирокчилар “Спорт - соғлиқ гарови” мавзуида расм чизишдаги иқтидорларини синаб кўрди.
Қизиқарли ва кўтаринки руҳда ўтган мусобақа якунида иштирокчиларнинг барчасига партиянинг байрам совғалари тақдим этилди.
О‘zLiDeP Навоий вилоят КенгашиМатбуот хизмати
Обсудить новость на Форуме