13:00 11.04.2014 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

СОН ЭМАС, СИФАТ МУҲИМ

O‘zLiDeP Фарғона вилоятидаги “Риштон пахта тозалаш заводи” ОАЖда давлатимиз раҳбарининг “2014 йил юқори ўсиш суръатлари билан ривожланиш, барча мавжуд имкониятларни сафарбар этиш, ўзини оқлаган ислоҳотлар стратегиясини изчил давом эттириш йили бўлади” номли маърузасини партия электорати ўртасида тарғиб қилишга қаратилган давра суҳбати ўтказилди. 
Унда Президентимиз маърузасидан келиб чиқадиган вазифалар, уларни амалга ошириш йўллари муҳокама этилди.  Риштон пахта тозалаш заводида бугунги кунда 520 нафар ишчи-хизматчи фаолият кўрсатади. Бу ерда O‘zLiDeP мақсад ва ғояларига хайрихоҳ бўлган, либерал-демократик дунёқарашга эга кўплаб юртдошларимиз меҳнат қилади. 
 Шу боис, тадбир доирасида заводда O‘zLiDeP бошланғич партия ташкилоти ташкил этилди. Унга 50 киши аъзо бўлди. 
- Аъзоларимизнинг аксариятини 30 ёшгача бўлган йигит-қизлар ташкил этади, - дейди янги БПТ раҳбари Иноятхон Қодирова. - Энг муҳими, ёшларнинг ўзлари бир-бирини O‘zLiDeP сафига тортмоқда. Шунга ишониб, келгусида аъзолар сонини 500 нафарга етказиш ниятидамиз.
Тадбирда завод раҳбари Ҳ.Ниёзов сўзга чиқиб, БПТ ўз фаолияти билан барчага ўрнак бўлишга интилиши кераклигини таъкидлади. 
“Шунинг учун БПТ раҳбарлигига масъулиятни ўз зиммасига оладиган, ҳар томонлама билимли, одамларни ўз ортидан эргаштира оладиган инсонни сайладик. Чунки “Соғлом бола йили”да бутунлай янгича талаблар билан ишлашимиз керак. Энг муҳими, партия аъзолигига жалб этаётганда сон эмас, сифатга кўпроқ эътибор бермоғимиз лозим”, - деди Ҳ.Ниёзов.
Корхонада БПТ фаолияти учун барча шарт-шароитлар яратилган. Ходимларнинг партия ҳақидаги тасаввурини янада ошириш, билим ва тафаккурини бойитишда кўплаб сиёсий адабиётлар, турли хилдаги тарғибот материаллари билан таъминланган кичик кутубхона қўл келмоқда. 
Тадбир давомида БПТ олдида турган вазифалар белгилаб олинди.
С.Олимова,O‘zLiDeP Риштон туман КенгашиБошланғич партия ташкилотлари биланишлаш бош консулътанти

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме