17:45 24.09.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИ САРИ

O‘zLiDeP Жондор туман Кенгаши ташаббуси билан бир қанча ҳамкор ташкилотлар иштирокида 100 нафар аёлнинг бепул тиббий кўриги ташкил этилди. 

Кўрик аввалида аёлларда мастопатия касаллигининг келиб чиқиш сабаблари, белгилари, унинг олдини олиш ва даволаш профилактикаси ҳақида маъруза тингланди. 

- Кўп асрлик мустаҳкам маъанавий анъаналарга эга ўзбек оиласида, аввало, она соғломлиги муҳим аҳамиятга эга, - деди тадбирда сўзга чиққан Ўзбекистон Республикаси “Тадбиркор аёл” уюшмаси Бухоро вилоят бўлими раиси, O‘zLiDeP вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Дилбар Аҳмедова.  – Оиладаги муҳит, биринчи навбатда, она соғлом бўлса, унда камол топаётган ёшлар миллий руҳда, ҳамма ҳавас қиларли даражада шаклланади. O‘zLiDeP Дастурида ҳам партия инсон саломатлиги, ҳозирги давр тиббиётининг янги ютуқларига таянган ҳолда дунёда илғор ўринларга интилаётган Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш ривожи, оналик ва болаликни ҳимоялаш, умр узоқлигини таъминлаш йўлида курашиши белгилаб қўйилган. Зеро, соғлом оила жамиятнинг асосий таянчидир. 

Ташкилотчилар ушбу тадбир аёлларнинг оила ва жамиятдаги роли, мақомини юксалтириш, уларнинг ижтимоий фаоллигини кучайтириш, оналик ва болаликни ижтимоий муҳофаза қилиш, соғлом миллат генафондини асрашга кўмаклашиш, хотин-қизларнинг тиббий саводхонлигини ошириш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва тарғиб қилишга қаратилгани билан муҳим эканини эътироф этди. 

Тадбир сўз олган O‘zLiDeP Жондор туман Кенгаши раиси Раъно Раҳимова юртимиздаги кенг кўламли ислоҳотлар жараёнида аҳоли, айниқса, аёллар саломатлигини асраш устувор ўрин эгаллаб келаётганини қайд этди. 

“Оналик ва болаликни муҳофаза қилишнинг миллий модели жаҳон ҳамжамияти томонидан бошқа мамлакатлар учун намуна сифатида кўрсатилаётгани, умуммиллий ҳаракатга айланган “Соғлом она-соғлом бола” дастури ҳаётга изчил татбиқ этилаётгани шундан далолат беради. Шунга қарамай, аёллардаги ўсма касалликларининг олдини олиш, никоҳ ёшига етмаган  қизлар ва қариндош-уруғлар ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатларини тушунтириш, бир сўз билан айтганда хотин-қизларнинг тиббий саводхонлигини ошириш ҳали ҳам долзарб вазифалардан бири бўлиб турибди”, - деди Р.Раҳимова. 

Шу каби тадбир Шофиркон туманида ҳам бўлиб ўтди. У ерда ҳам 100 нафар аёл бепул тиббий кўрикдан ўтказилди. 
Феруза БОБОМУРОДОВА,O‘zLiDeP Бухоро вилоят КенгашиАёлларнинг сиёсий фаоллигини,  жамиятдаги ўрни ва мавқеини ошириш бўлими мудири 

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме