22:00 02.05.2014 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
СОҒЛОМ ОИЛА-МУСТАҲКАМ ОИЛА
O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши Қўшработ туманида “Соғлом оила-мустаҳкам оила” лойиҳаси доирасида “Соғлом турмуш тарзи ва репродуктив саломатлик” мавзуида амалий семинар ўтказди.
Тадбирда O‘zLiDeP вилоят кенгаши томонидан партия Дастурида белгиланган асосий мақсад ва вазифаларни бажариш юзасидан муайян ишлар олиб борилгани қайд этилди. Жумладан, вилоятда жорий йилнинг ўтган даври мобайнида “Аёллар қаноти” томонидан “Соғлом оила - мустаҳкам оила” лойиҳаси доирасида ўтказилган тадбирларда 500 нафардан зиёд хотин-қиз иштирок этган.
- Аёлга ва ўсиб келаётган ёш авлодга эътибор жамиятнинг эртаси ва келажагига эътибордир, - дейди партия вилоят кенгаши бўлим мудири Марҳабо Чўлиева. - Шу боис, соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва тарғиб қилиш, ёш оилаларни моддий-маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида “Соғлом оила-мустаҳкам оила” лойиҳаси доирасида 20 дан зиёд очиқ мулоқот ҳамда давра суҳбати уюштирилди.
Семинарда йиғилганларга балоғат ёшига етмаган қизлар, қариндош-уруғлар ўртасидаги никоҳ оқибатлари, оилада соғлом муҳитни шакллантиришнинг энг муҳим жиҳатлари ҳаётий мисоллар асосида тушунтирилди.
Шунингдек, хотин-қизларнинг, айниқса, қишлоқ аёлларининг ижтимоий-иқтисодий фаоллигини, тиббий саводхонлигини ошириш, маънавий салоҳиятини юксалтириш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, соғлом миллат генофондини асрашга кўмаклашиш масалаларига тўхталиб ўтилди. Гиёҳвандлик, жиноятчилик, ўз жонига қасд қилиш, диний экстремизм, терроризм каби ижтимоий хавфли иллатлар тарқалишининг салбий оқибатлари тўғрисида маълумотлар берилди.
Тадбир якунида “Соғлом бола йили” Давлат дастури ва “Соғлом оила-мустаҳкам оила” лойиҳаси ижросини таъминлаш мақсадида 400 нафарга яқин хотин-қиз тибиий кўрикдан ўтказилди.
O‘zLiDeP Самарқанд вилоят КенгашиМатбуот хизмати
Обсудить новость на Форуме