17:30 31.05.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
СОҒЛОМ ОИЛА – МУСТАҲКАМ ОИЛА
Каттақўрғон шаҳридаги “Мели Раззоқов” номли маҳалла фуқаролар йиғинида “Ижтимоий хавфли ва зарарли иллатлар (гиёҳвандлик, алкоголизм, чекиш, ОИТС)га қарши курашишда оила, мактаб ва маҳалла ҳамкорлиги” мавзуида ўқув-семинар ўтказилди.
O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши томонидан “Соғлом оила – мустаҳкам оила” лойиҳаси доирасида ташкил этилган бу тадбирда партиянинг Самарқанд вилоят Кенгаши масъуллари, Каттақўрғон шаҳар хотин-қизлар қўмитаси, “Маҳалла” хайрия жамоат фондининг шаҳар бўлинмаси мутасаддилари, бир қанча ҳамкор ташкилотлар вакиллари қатнашди.
– Амалга ошираётган лойиҳамиз хотин-қизларнинг жамият ижтимоий-иқтисодий ҳаётидаги иштироки ва фаоллигини ошириш, маънавий салоҳиятини юксалтириш, оналик ва болаликни ижтимоий муҳофаза қилиш, соғлом миллат генофондини асрашга кўмаклашиш, жойларда соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва тарғиб қилишдек эзгу мақсадларга қаратилган, – дейди партия вилоят Кенгаши Аёлларнинг сиёсий фаоллиги, жамиятдаги ўрни ва мавқеини ошириш бўлими Мархабо Чўлиева. – Партия Дастурида инсон саломатлиги, оналик ва болаликни ҳимоялаш, умр узоқлигини таъминлаш, турли зарарли иллатларга қарши курашиши қайд этилган. Бу ишларни амалга оширишда оила, мактаб ва маҳалланинг ўзаро ҳамкорлигидан унумли фойдаланиш жуда муҳимдир.
Тадбирда сўзга чиққанлар хотин-қизлар ўртасида зарарли иллатлар тарқалиши олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, никоҳ ёшига етмаган қизлар ва қариндош-уруғлар ўртасидаги никоҳга қарши курашиш юзасидан фаол жамоатчилик назоратини ташкил этиш, қишлоқларда яшаётган ёш қизларни спортга жалб этиш, аёл мураббийлар тайёрлаш ишларини рағбатлантириш, улар фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, гиёҳвандлик воситаларига ружу қўйган хотин-қизларга тиббий-ижтимоий ёрдамлар кўрсатиш масалаларига алоҳида тўхталиб ўтди.
Семинарда кўтарилган мавзулар юзасидан баҳс-мунозараларда жойларда аёллар фаоллигини оширишга хизмат қилиши мумкин бўлган таклифлар ўртага ташланди. Бу масалаларни аҳоли билан муҳокама этишга депутатлар, малакали тиббий мутахассислар, психологлар, тажрибали маҳалла оқсоқоллари ва маслаҳатчиларини жалб этиш яхши натижалар бериши эътироф этилди.
Шунингдек, тадбирда ҳудудларда хотин-қизлар фаолиятини қўллаб-қувватлашнинг аҳволи чуқур таҳлил қилинди.
Семинар якунида партия фаолиятида фаол иштирок этаётган бир неча хотин-қиз партия кадрлар захирасига олинди.
O‘zLiDeP Самарқанд вилоят КенгашиМатбуот хизмати
Обсудить новость на Форуме