18:30 23.11.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

СОҒЛОМ ОИЛА – МУСТАҲКАМ ОИЛА

2012 йил 23 ноябрь куни Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси “Аёллар қаноти” ташаббуси билан  “Соғлом оила-мустаҳкам оила” лойиҳаси доирасида “Мамлакатимизда соғлом авлодни тарбиялаш йўлида яратилган шарт-шароитлар ва улардан самарали фойдаланиш масалалари: эришилган натижалар ҳамда навбатдаги  вазифалар” мавзусидаги  давра суҳбати ташкил этилди.Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлари, Ўзбекистон Фанлар Академияси ва Тиббиёт Академияси мутахассислари, ҳамкор ташкилотларнинг масъул ходимлари иштирок этишди.Мазкур лойиҳа O`zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва ҳудудий партия ташкилотлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O`zLiDeP фракцияси, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Республика “Оила” илмий-амалий маркази билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.Лойиҳа доирасида 500 дан ортиқ туркум давра суҳбатлари, ўқув-семинарлар, амалий мулоқотлар ўтказилиб, унда депутатлар, тиббиёт соҳасининг малакали мутахассислари, психологлар, тажрибали маҳалла оқсоқоллари ва маслаҳатчилари иштирокида янги ўқув технологиялари ва интерфаол услубларни қўллаган ҳолда маъруза, баҳс-мунозаралар шаклида олиб борилди. Тадбирларда O’zLiDeP Дастури ва Сайловолди платформасида белгиланган мақсад ва вазифалар амалга оширилиб, жойларда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, оилаларда соғлом турмуш тарзини  ривожлантириш, ёш қизларнинг белгиланган муддатдан олдин турмушга чиқиш ҳолатларининг олдини олиш ва жойларда хотин-қизлар ўртасида спорт мусобақалари ўтказилишига катта эътибор қаратилди.- Айтиш керакки, йил давомида лойиҳани кенг оммага, айниқса, бошланғич партия ташкилотлари ва етакчиларига  тушунтириш, хотин-қизларнинг маданий-маъиший турмуш тарзини янада яхшилаш, тиббий саводхонлигини ошириш, энг муҳими, аёлларимизнинг, ўсиб келаётган қизларимизнинг давлат ва жамият ҳаётида фаол иштирок этишларида амалий натижаларга эришилди - дейди O`zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси ўринбосари, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати М.Акрамова.  - Жорий йилда қабул қилинган Давлат дастурида оилада ҳар томонлама баркамол авлодни вояга етказиш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш, оилалардаги тинч-тотувликни қарор топтиришда маҳаллаларнинг ролини кучайтириш, ёш оилаларни қўллаб-қувватлаш масалаларига кенг ўрин берилган. Мамлакатимизнинг бош қомусида “Оила жамиятнинг асосий бўғинидир ҳамда жамият ва давлат муҳофазасида  бўлиш ҳуқуқига эга” – дея белгилаб қўйилди. Шунингдек, O`zLiDeP Дастурида ҳам партия инсон саломатлиги, ҳозирги давр тиббиётининг янги ютуқларига таянган ҳолда дунёда илғор ўринларга интилаётган Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш ривожи, оналик ва болаликни ҳимоялаш, умр узоқлигини таъминлаш йўлида курашади дейилган. Қолаверса, оила билан бевосита боғлиқ 50 га яқин қонун, Президентимизнинг 20 га яқин Фармон, қарор ва фармойишлари, 70дан ортиқ ҳукумат қарорлари фармойишлари қабул қилинганлиги алоҳида таъкидланди.  Бу кўрилаётган  чора-тадбирлар никоҳ ва оилани муқаддас билиш, соғлом авлодни дунёга  келтириш ва тарбиялашда аёлларга янада кенг имкониятлар яратиш, оила мустаҳкамлигини таъминлаш, болалар бахти, тақдири келажагига ғамхўрлик ва масъуллик ҳиссини ошириш, шу аснода оилада соғлом муҳит яратиш, оилавий ажримларнинг  олдини олишда  яхши самара бермоқда. Бугунги тадбир ҳам лойиҳанинг кенг кўламда амалга оширилаётганлигини кўрсатади, сабаби опа-сингилларимизнинг тўғри овқатланиши,  уларнинг соғлигига ҳамда баркамол авлодни тарбиялаш вазифасида муҳим аҳамиятга эга.—Соғлом овқатланиш - организмнинг ўсиши, меъёрий ривожланиши ва ҳаёт кечириши, саломатлигини мустаҳкамловчи ҳамда касалликларга курашиш қобилиятини оширувчи соғлом турмуш тарзининг энг асосий омилларидан бири ҳисобланади – дейди тиббиёт фанлари доктори, профессор, Тошкент Тиббиёт Академиясининг “Болалар, ўсмирлар ва овқатланиш гигиенаси” кафедраси мудири Г.Шайхова.  Давра суҳбатида сўз олганлар хотин-қизлар ўртасида зарарли иллатлар тарқалишининг олдини олиш, никоҳ ёшига етмаган қизлар ва қариндош-уруғлар ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатларини бартараф этиш, гиёҳвандлик воситаларига ружу қўйган хотин-қизларга тиббий-ижтимоий ёрдамлар кўрсатиш, маҳаллаларда яшаётган ёш қизларни спортга қизиқтириш, кенгроқ жалб этиш, шунингдек, хотин-қизларни  гиёҳвандлик, алкоголизм, чекиш, ОИТСга қарши курашишда оила, мактаб ва маҳалла ҳамкорлигини кенг йўлга қўйишга қаратилган чора-тадбирларни хотин-қизлар ўртасида тарғибот-тушунтириш ишларини олиб бориш долзарб вазифа эканлигини таъкидлаб ўтишди. 
O’zLideP Матбуот хизмати 

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме