13:30 20.08.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

СОҒЛОМ МУҲИТ – ОИЛА МУСТАҲКАМЛИГИ ГАРОВИ

 O‘zLiDeP Сирдарё вилоят кенгаши “Соғлом оила-мустаҳкам оила” лойиҳаси доирасида “Оила муқаддаслиги тамойили, оилавий муносабатларда умумбашарий ва миллий қадриятларни асраб-авайлаш” мавзуида амалий мулоқот ўтказди.   Тадбирда сўзга чиққан партия вилоят кенгаши аппарат раҳбари Шохиста Бозорбоева O‘zLiDeP дастури ва сайловолди платформаси, “Обод турмуш йили” давлат дастури, шунингдек, давлатимиз раҳбарининг маърузаларида белгиланган долзарб мақсад ва вазифалар ҳақида қисқача тўхталиб ўтди. У оналик ва болаликни ижтимоий муҳофаза қилиш, умр узоқлигини  таъминлаш, соғлом миллат генофондини асрашга кўмаклашиш, аёлларнинг оила ва жамиятдаги роли ва мақомини ошириш, уларнинг ижтимоий фаоллигини кучайтириш, хотин-қизлар ўртасида ичиш, чекиш каби зарарли иллатлар тарқалишининг олдини олиш борасида O‘zLiDeP томонидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида ҳам сўзлаб берди. Ш.Бозорбоева бу борадаги саъй-ҳаракатларда юқори натижаларга эришишни таъминлаш, ўзаро муштарак мақсад ва йўналишлар доирасида куч ва имкониятларни бирлаштириш мақсадида O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ташаббуси билан партиянинг Қонунчилик палатасидаги фракцияси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, Республика “Оила” илмий-амалий маркази ўртасида махсус қўшма қарор қабул қилинганини билдирди.  Шунингдек, амалий мулоқот иштирокчиларига чекка ҳудудларда яшаётган ёш қизларни спорт билан шуғулланишга жалб этиш, спортчи аёл мураббийларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва улар сонини янада кўпайтириш, никоҳ ёшига етмаган қизлар ва қариндош-уруғлар ўртасидаги никоҳнинг олдини олишга кўмаклашиш каби мақсадларга қаратилган “Соғлом оила – мустаҳкам оила” партиявий лойиҳаси, ушбу лойиҳа доирасида қилинаётган ишлар тўғрисида батафсил маълумот берилди. Сўзга чиққанлар ёшларни мустақил ҳаётга тайёрлашда узоқ йиллик миллий қадриятларимиз негизидаги одоб-ахлоқ, ўзаро ҳурмат, урф-одатларимизнинг тарбиявий  жиҳатларига эътибор қаратиш, оиладаги соғлом муҳитни шакллантиришда ота-онанинг ўрни, репродуктив саломатлик каби масалаларга тўхталиб ўтди. “Бу каби тадбирларнинг ўтказилиши муҳим аҳамиятга эга. Чунки уларда ота-онани ҳурмат қилиш, фарзандлар тарбиясига эътиборли бўлиш, оиланинг юксак маънавиятини юксалтириш масалалари диққат марказида бўлади”, - дейди партия вилоят кенгаши “Аёллар қаноти” раҳбари Дилоромхон Каримова.Қизғин мунозаралар тарзида ўтган амалий мулоқот қатнашчилари ўзларини қизиқтирган кўплаб саволларга жавоб олди. 
O‘zLiDeP Сирдарё вилоят кенгашиМатбуот хизмати 

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме