16:30 02.04.2014 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

СОҒЛОМ ФАРЗАНД ТАРБИЯСИ ОИЛА МУСТАҲКАМЛИГИДА НАМОЁН

O‘zLiDeP Чимбой туман Кенгаши томонидан “Мустаҳкам оилада соғлом бола тарбияси” мавзуида тадбир ўтказилди. 
Унда партиянинг туман кенгаши ходимлари, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати туман бўлими, туман хотин-қизлар қўмитаси вакиллари, партия фаоллари ва талаба ёшлар иштирок этди. 
- Жорий йилнинг “Соғлом бола йили” деб эълон қилиниши жисмонан ва маънан соғлом ёшларни тарбиялаш, оила тинчлигини мустаҳкамлаш йўлида олиб борилаётган ишларнинг янада изчиллик билан давом эттирилиши учун мустаҳкам пойдевор бўлди, - деди тадбирда сўзга чиққан O‘zLiDeP Чимбой туман Кенгаши раиси Г.Бойжонова. 
Учрашувда “Соғлом бола йили” Давлат дастурининг туманда амалга оширилиши, партиянинг бу борадаги режалари ҳақида сўз юритилди. 
Сўзга чиққанлар болаларни ҳар томонлама баркамол этиб тарбиялаш, оила мустаҳкамлигини сақлаш, бунда партиянинг иштироки каби масалаларни ҳам муҳокама этди.                      O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси КенгашиМатбуот хизмати

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме