19:45 05.03.2014 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
СОҒЛОМ БОЛА СОҒЛОМ ОИЛАДА ДУНЁГА КЕЛАДИ
O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши ташаббуси билан “Соғлом оила – мустаҳкам оила” лойиҳаси доирасида Дўстлик туманидаги “Боғзор” қишлоқ фуқаролар йиғинидаги қишлоқ врачлик пунктида хотин-қизлар ва болалар тиббий кўриги ўтказилди.
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси, вилоят хотин-қизлар қўмитаси билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирда 68 нафар хотин-қиз ва 7 ёшгача бўлган 27 нафар бола тиббий кўрикдан ўтди.
Учрашувда оналик ва болаликни ижтимоий муҳофаза қилиш, умр узоқлигини таъминлаш, соғлом миллат генофондини асрашга кўмаклашиш, аёлларнинг оила ва жамиятдаги роли ҳамда мақомини, тиббий саводхонлигини ошириш, аёллар ўртасида зарарли иллатларнинг тарқалиши олдини олиш кабилар “Соғлом оила-мустаҳкам оила” лойиҳасидан кўзланган асосий мақсадлар экани алоҳида таъкидланди.
Шу билан бирга, тадбир иштирокчиларига ўсма касалликлари, болалардаги бош қон босими, камқонлик, сурункали ва хавфли юқумли касалликларнинг олдини олиш бўйича қилиниши керак бўлган ишлар тушунтирилди.
Тиббий кўрик натижаларига кўра, айрим хотин-қизларга шифокор тавсиялари, баъзиларга эса қўшимча текшириш учун йўлланмалар берилди.
Тадбир иштирокчилари бўлган хотин-қизларга текин гигеник қўлқоплар ва “Соғлом онадан соғлом бола” қўлланмалари тарқатилди.
O‘zLiDeP Жиззах вилоят КенгашиМатбуот хизмати
Обсудить новость на Форуме