16:15 14.03.2014 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
СОҒЛОМ АВЛОД - КЕЛАЖАК ПОЙДЕВОРИ
O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши Кегейли тумани маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида Президентимизнинг Конституциянинг 21 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузаси мазмун-моҳиятини кенг тарғиб қилиш мақсадида “Жисмонан ва маънан соғлом авлод - мустақил юрт келажаги” мавзуида йиғилиш ўтказди.
Тадбирда, шунингдек, партия туман кенгашининг “Соғлом бола йили” Давлат дастуридан келиб чиқадиган устувор вазифалари белгилаб олинди.
- Тадбирда партия дастур ва вазифаларидан келиб чиқиб, ёш авлоднинг жисмонан етук ва маънан баркамол бўлиб етишиши борасида қилинаётган ишларга, айниқса, қизларни спортга жалб этиш, янги спорт иншоотлари барпо этиш, уларни жиҳозлаш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли чора-тадбирлар батафсил муҳокама қилинди, - деди O‘zLiDeP Кегейли туман Кенгаши аппарати раҳбари Б.Искандаров.
Йиғилишда фарзандлар соғлиғини таъминлашда, аввало, она саломатлигига эътибор қаратиш кераклигини, бунинг учун туғиш ёшидаги аёлларни тиббий кўрикдан мунтазам равишда ўтказиб бориш зарурлиги қайд этилди.
Учрашувда иқтисодиётимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, кичик бизнес, хусусий тадбиркорлик, фермерлик ҳаракатини ривожлантириш учун яратилган имтиёз ва енгилликлар, ёшларни бизнесга жалб этиш каби масалалар хусусида ҳам сўз юритилди.
O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси КенгашиМатбуот хизмати
Обсудить новость на Форуме