21:30 13.06.2014 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
СИРДАРЁДА ЎНЛАБ ЁШ ТАДБИРКОР ИШ БОШЛАЙДИ
“Диплом билан бизнесга” лойиҳасининг Сирдарё вилояти босқичида 50 нафар иштирокчи тижорат банкларидан имтиёзли кредит олиш ҳуқуқини берувчи сертификатларни қўлга киритди.
O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши бўлим мудири Дониёр Нурмуҳаммедовнинг сўзларига кўра, танловнинг вилоят босқичигача жами 110 иштирокчи етиб келган. Улардан 50 нафарининг бизнес режалари истиқболли, деб топилган.
Хусусан, Гулистон компьютер ва ахборот технологиялари коллежи ўқувчиси Жавлон Ҳусанов танловда қишлоқларда жуда харидоргир бўлган арқон ишлаб чиқаришга оид бизнес режаси билан иштирок этди. У банкдан 5 миллион сўм кредит олиш имкониятига эга бўлди.
O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши
Матбуот хизмати
Обсудить новость на Форуме