12:00 12.11.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
СИЁСИЙ ФАОЛЛИК ОШМОҚДА
O’zLiDeP Хоразм вилояти Кенгаши “Ёшлар қаноти” томонидан олиб борилаётган “Парламентда менинг ўрним” лойиҳаси доирасидаги тадбирлардан яна бири Шовот туманида ҳам кўтаринки руҳда ташкил этилди. “Концепция-демократик ислоҳотлар гаровидир” мавзусида ўтказилган давра суҳбатида асосий эътибор Президентимиз томонидан ишлаб чиқилган “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси”да белгиланган вазифалар, унда илгари сурилган қонунчилик ташаббусларини ҳаётга татбиқ этиш масалаларига қаратилди. Мазкур давра суҳбати энг аввало, O’zLiDeP Дастуридан келиб чиқадиган вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларнинг мамлакатимиз келажагини яратиш йўлидаги изланишлари, билим ҳамда кўникмаларини мунтазам равишда чуқурлаштириб бориш, ёшлар томонидан яратилаётган инновацион лойиҳаларни янада жадаллашув фаолиятини кенг кўламда йўлга қўйиш мақсадида олиб борилди. Шуни ҳам айтиш лозимки, бугунги шиддатли замонда лоқайд ва бепарво бўлмасдан, юртимизда, минтақамизда, ер юзида содир бўлаётган воқеа-ҳодисаларга дахлдор бўлиб, бошқаларнинг дардини ўзига яқин олиб яшаш ғоят муҳим аҳамият касб этмоқда. Бу эса ёшларимиз олдида янада катта масъулиятларни қўймоғи лозим.Тадбир иштирокчилари юртбошимиз таклиф этган концепциядаги давлат бошқарувини янада демократлаштириш, суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ этиш, ахборот ва сўз эркинлиги, сайлов ҳуқуқи эркинлигини таъминлаш ҳамда сайлов қонунчилигини ривожлантириш, фуқаролик жамияти институтларини янада ривожлантириш, иқтисодиётни либераллаштириш, бозор ислоҳотларини янада чуқурлаштириш йўналишлари алоҳида аҳамиятга эга эканини, чунки улар замирида O`zLiDePнинг мафкуравий асоси бўлган либераллаштириш ғояси мужассамлигини таъкидлашди. Давра суҳбати давомида сўз олганлар ёшларнинг соҳага оид кўникмаларини шакллантириш, тадбиркорлик билан боғлиқ ҳуқуқий меъёрлар ва уларни қўллаш амалиётини кенг тарғиб қилиш “Ёшлар қаноти”нинг энг муҳим вазифаларидан бири эканлигини қайд этишди. O’zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши “Ёшлар қаноти”
Обсудить новость на Форуме