20:15 13.06.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

СИЁСИЙ ФАОЛЛИК ЯНГИ ЮТУҚЛАРГА ЗАМИН ҲОЗИРЛАЙДИ

Риштонда либераллар сафи кенгаймоқда

Бошланғич ташкилот партиянинг муҳим пойдеворидир. O‘zLiDeP Уставида БПТ аҳолининг турли қатламлари вакиллари билан бевосита алоқада иш юритиши ва уларга таъсир кўрсатиш имконига эга бўлган қуйи тузилма экани қайд этилган. 

Фарғона вилоятининг Риштон туманидаги “Каримов Олимжон” фермер хўжалигида фаолиятини йўлга қўйган БПТ ўз ишини партиянинг ана шу фундаментал қарашлари асосида дастурлар режасини тузишдан бошлади. 

Бу фермер хўжалиги 2013 йил январь ойида ташкил этилган. У пахта ва ғалла етиштириш, чорвачилик, паррандачиликка ихтисослашган. Бу ерда 20 киши меҳнат қилади. 

- Фермер хўжалигимиз юртимиздаги кенг кўламли ислоҳотларга ўз ҳиссасини қўшишни режалаштирмоқда, - дейди янги БПТ етакчиси А.Бадалов. - БПТ учун алоҳида хона ажратилди, замонавий жиҳозланди, партия ҳаётига оид қўлланмалар билан таъминланди. Эндиги вазифамиз партиянинг халқчил ғоялари, стратегик мақсадларини БПТ аъзолари, кенг жамоа орасида тарғиб қилиш ва шу орқали сафимизни ташаббускор фаоллар билан кенгайтиришдир. 

БПТ йиғилишида сўз олганлар ислоҳотлар жараёнида сиёсий фаоллик янги ютуқларга замин ҳозирлаши, ўзининг аниқ мақсадларини илгари сура оладиган сиёсий ҳозиржавоб партиядошларни тарбиялаш БПТнинг бош шиорига айланиши зарурлигини таъкидлади. 

Улар эртанги тараққиётга партиянинг халқчил ғоялари орқали кириб бориш, ўзаро ҳамфикрлилик асосида уюшиш партия нуфузи юксалиши ва истиқболдаги муваффаққиятлар гарови бўлишини эътироф этди.
Аброр ҲАМДАМОВ,O’zLiDeP Фарғона вилоят Кенгаши бошланғич партия ташкилотлари билан ишлаш гуруҳи раҳбари  

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме