05:00 31.05.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

СЕМИНАР БОШ МАВЗУСИ - ПРЕЗИДЕНТ МАЪРУЗАЛАРИ

Бугунги сиёсий партиялар фаолиятида сиёсий таълим тизимини замон  талаблари даражасида ривожлантириш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. 

O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши Сиёсий таълим маркази бу борадаги фаолиятини тобора кенгайтиряпти. 

Айни кунларда марказ томонидан туман ва шаҳар кенгашларида  “Мамлакатимизнинг тараққиёти эл-юртимиз фаровонлиги, ватанимизнинг обрў-эътиборини янада ошириш йўлида меҳнат қилиш – муқаддас бурчимиз” мавзуида ўқув семинарлари ўтказилмоқда.

Бошланғич партия ташкилотлари раислари, депутатлик гуруҳлари раҳбарлари ва  партия фаоллари иштирокида ўтаётган бундай тадбирларда Президентимиз Ислом Каримовнинг Халқ депутатлари Тошкент ва Андижон вилоят кенгашларининг навбатдан ташқари сессияларидаги ҳамда “Замонавий уй-жой қурилиши – қишлоқ жойларини комплекс ривожлантириш ва қиёфасини ўзгартириш ҳамда аҳоли ҳаётининг сифатини яхшилаш омили”  мавзуидаги халқаро конференциядаги маърузалари мазмун-моҳиятини атрофлича очиб беришга ҳаракат қилинмоқда.

Ўқув семинарларининг навбатдагиси O‘zLiDeP Сайхунобод туман Кенгашида бўлиб ўтди.

Унда мавзу юзасидан вилоят Кенгаши Сиёсий таълим маркази раҳбари Эркин Аҳмедов ва кенгашнинг ташкилий-партиявий ишлар бўлими мудири Муҳиддин Мавлонов, мафкуравий тарғибот-ташвиқот бўлими мудири Абдуҳамид Шодмонқулов ва бошқалар сўзга чиқди. 

“Юртбошимиз Халқ депутатлари Андижон вилоят кенгашининг навбатдан ташқари сессиясидаги маърузасида: “Доимо изланишда бўлиб, эртанги кунимизни ўйлаб, ишчиларимизга муносиб маош тўлаш, кичик бизнес ва тадбиркорликка кенг йўл очиб бериш, бу борадаги сунъий тўсиқ ва ғовларни олиб ташлаш энг муҳим масала”, дея алоҳида таъкидлаганди. O‘zLiDeP ҳам  сиёсий куч сифатида тадбиркорлар ва ишбилармонлар фаолиятига тўсиқ бўлаётган бюрократик тўсиқларни бартараф этиш учун ўз салоҳияти ва имкониятларини тўлиқ ишга солади”, – деди жумладан Э. Аҳмедов.

Ўқув семинар ўзаро фикр алмашиш, қизғин баҳс-мунозара руҳида ўтди.
O‘zLiDeP Сирдарё вилоят КенгашиМатбуот хизмати 

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме