01:45 27.03.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

СЕМИНАР АМАЛИЁТЧИ МУТАХАССИСЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ БЎЛМОҚДА

 O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасида партия фаоллари учун “Партиявий фаолиятни янада такомиллаштириш борасидаги долзарб вазифалар” мавзуидаги махсус ўқув-семинар иш бошлади.  Икки босқичли семинар янги интерфаол ва технологик усуллардан фойдаланилган ҳолда ўтказилмоқда.  O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси М. Тешабоев мазкур ўқув-семинарни очиб бериб, бугунги кун ислоҳотлари партияни ўз зиммасига Ўзбекистон тақдири ва келажаги учун масъулиятни олиб, мамлакатдаги ички сиёсий жараёнларнинг янада кучли ва таъсирчан иштирокчисига айланишга, ўз электорати манфаатлари ва ҳоҳиш-истакларини қонуний ифода этишни чуқурлаштиришга кўмаклашишга, аҳолининг ривожланган сиёсий маданиятини шакллантиришга, демократлаштириш жараёнларини ривожлантиришга, мамлакатда ўрта синф мулкдорларини янада юксалтириш орқали барқарорликни янада таъминлашга  ундаётганлигини таъкидлади.   Семинарнинг биринчи куни партия қурилишининг янги босқичида партиянинг барча тузилмавий бўлинмалари амалий ишига доир масалалар кўриб чиқилди. Хусусан, партиянинг кадрларга доир дастури амалий ижроси, электрон ҳужжат алмашувини жорий этиш, кадрлар банкини шакллантириш дастурини ўрнатиш, уларни ишга тушириш, ҳисобга олиш карточкаларини қайта ишлаш, захирага олишнинг янги услубларини оммалаштириш, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисобдорликни такомиллаштириш масалалари, партия ҳудудий бўлинмаларида белгиланган талабларга мувофиқ меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни расмийлаштириш борасида кенг тушунчалар берилди. - O‘zLiDePнинг бугунги дастурий вазифалари Ўзбекистоннинг замонавий ривожланган, демократик давлатлар қаторидан жой олиши, аҳолига муносиб турмуш шароитлари ва жаҳон ҳамжамиятида муносиб ўрин эгаллашини таъминлашдан, яъни изчил ривожланаётган мамлакатнинг стратегик мақсадларидан келиб чиққан ҳолда белгиланган, - дейди  O‘zLiDeP Навоий вилоят Кенгаши аппарат раҳбари Дилшод Мамаражабов. - Бу нафақат катта масъулият, балки малакали фаолиятни амалга ошириш кўникмаси, барча воқеа-ҳодисалардан хабардор бўлиш, давр талабларига мувофиқ ишлашни билиш ҳамдир.  O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ташкилий-партиявий ишлар бўлими мудири Султонбек Назарбеков бу каби семинарлар жойлардаги амалиётчи мутахассислар учун фойдали эканини таъкидлади.  “Масалан, ҳужжат алмашувини йўлга қўйиш жуда қийин эди. Электрон ҳужжат алмашувини жорий этиш бўйича янги дастур эса бу жараённи анча енгиллаштиради. Мазкур тизимда ноанъанавий янгиликлар янада такомиллашган”, - деди С.Назарбеков.  Семинар 27 мартга қадар давом этади.
O‘zLiDeP Матбуот хизмати 

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме