17:45 05.11.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
САНОАТ ШАҲРИДА ЯНГИ БПТ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
O‘zLiDeP Зарафшон шаҳар Кенгаши ташаббуси билан шаҳардаги қурилиш бошқармасига қарашли 4-автокорхонада партиянинг янги бошланғич
O‘zLiDeP УставиданБошланғич партия ташкилоти ташаббускор ва ишчан бўлиши, партиянинг тактик вазифаларига мувофиқ иш шакли ва услубларини тез ўзгартириш қобилиятига эга бўлиши ва аҳолининг долзарб, кундалик муаммоларини ҳал этишда амалий тадбирларни бажариш билан шуғулланиши керак. |
---|
Тадбир аввалида янги БПТ аъзоларига партия гувоҳномалари топширилди, БПТ раиси ва ўринбосарлари сайлаб олинди.
Йиғилишда, шунингдек, “Обод турмуш йили” Давлат дастури ҳамда O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси томонидан тасдиқланган иш режа ва Ҳаракат дастурига асосан партиянинг Зарафшон шаҳар Кенгаши томонидан ишлаб чиқилган иш режасига мувофиқ олиб борилаётган тадбирлар, партия олдига турган мақсад ва вазифалар хусусида сўз юритилди.
Бошланғич партия ташкилотлари жойларда ва кенг жамоатчилик орасида O‘zLiDeP имиджини янада оширишда катта аҳамиятга эга бўлмоқда. БПТ партиянинг таянч нуқтаси эканлигига эътибор қаратадиган бўлсак, демак, улар орқали жойларда сиёсий, маънавий-маърифий ишларни янада кучайтириш, ислоҳотлар мазмун-моҳиятини электорат вакилларига етказиш диққат марказида бўлмоғи лозим.
Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда Зарафшондаги O‘zLiDeP БПТлари сони 64 тани ташкил этмоқда. Улардаги аъзолар сони эса 872 нафарга етди.
Янги БПТнинг таъсис йиғилиши “Автомобилчилар касб байрами” тадбирига уланиб кетди.
Махбуса РЎЗИЕВА,O‘zLiDeP Навоий вилоят КенгашиБошланғич партия ташкилотлари биланишлаш гуруҳи раҳбари
Обсудить новость на Форуме