21:30 12.09.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
САМАРАЛИ ТАРҒИБОТ МУВАФФАҚИЯТЛАР ГАРОВИ, ДЕМАК!
“Статистик, солиқ, молиявий ҳисоботларни, лицензияланадиган фаолият турларини ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда “Ишбилармонлик муҳитини янада тубдан яхшилаш ва тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонлари орқали O’zLiDeP Дастури, Сайловолди платформасида белгиланган мақсад ва вазифалар, либерал-демократик ғоя ва қадриятлар ҳалқимиз ўртасида кенг тарғиб қилинмоқда. Мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар мазмун-моҳиятини кенг оммага, авваламбор, жамиятимизнинг энг илғор қатлами тадбиркор ва ишбилармонларга етказилаётгани янада қувонарли. Қолаверса, жойларда тадбиркорликни ривожлантириш масалаларини ўрганиш доимо эътиборимизда. Бу борада етакчи ва илғор соҳа вакиллари тажрибасини оммалаштириб, тадбиркорлар, фермерлар, ҳунармандлар ва касаначилар оилаларининг моддий ҳолатини яхшилаш, аҳоли фаровонлигини оширишдаги муҳим ўрни ва аҳамияти юзасидан кенг тарғибот-тушунтириш ишлари олиб борилаётир. Барчамизга маълумки, бугунги кунда мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида тадбиркорликнинг барча соҳаларида улкан ўзгаришлар рўй берди. Мазкур фармонлар орқали мана шундай эзгу ишлар янада мустаҳкамланмоқда. Яқинда амалиётга жорий қилинган қатор фармонларга кўра, биргина статистик, молия, солиқ ҳисоботлари ҳамда бошқа ҳисоботларни тайёрлаш, тақдим этиш тартибидаги турларини бекор қилиш ва бир-бирини такрорловчи шаклларни бирлаштириш эвазига ҳисоботлар миқдорини, шунингдек, уларни тақдим этиш даврини белгиланган муддатлардан қисқартириш тўғрисидаги тартибнинг жорий этилиши, менимча, барча ишлаб чиқарувчи субьектлар нуқтаи назарида бир томондан маҳсулот сифатига катта ижобий таъсир кўрсатиши шунингдек, “қоғоз иши” билан боғлиқ ҳаражатларни бир мунча қисқаришига туртки беради.Фармонда тадбиркорлар фаолиятлари давомида Он-лайн тармоғидан фойдаланиши ҳам белгиланаётганлиги барча тадбиркорларга катта қулайликлар яратади ва ортиқча қоғозбозлик ҳамда келиб-кетиш харажатларини кескин қисқартиради. Айниқса, субъектларнинг кредит ресурсларидан фойдаланишига катта имконият яратувчи, бюрократик тўсиқлар ва коррупцияни истисно этувчи электрон тизимга ўтишни таъминлаш йўлидаги саъй-ҳаракатлар тадбиркорларни беҳад қувонтирмоқда. Ортиқали ҲусановХалқ депутатлари Андижон вилояти Кенгаши депутати
Обсудить новость на Форуме