20:00 30.04.2014 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

САЙЛОВЛАРГА ТАЙЁРГАРЛИК унда бошланғич партия ташкилотларининг ўрни муҳим

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва давлат ҳокимияти маҳаллий вакиллик органларига 2014 йилда бўлиб ўтадиган сайловларга тайёргарлик кўриш ва иштирок этиш даврида бошланғич партия ташкилотлари салоҳиятидан самарали фойдаланиш масалалари” мавзуида семинар-тренинг ташкил этди.
Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти вилоят ҳудудий бўлинмаси ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда БПТ раислари, аъзолари ҳамда сайловчиларнинг сиёсий ва ҳуқуқий маданиятини ошириш, сайловлар олдидан БПТлар фаолиятини янада такомиллаштириш масалалари муҳокама этилди.
Шунингдек, семинарда сайловга юқори даражада тайёргарлик кўриш, жойлардаги ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал этишда БПТлар иштирокини таъминлаш ва кучайтириш хусусида ҳам сўз юритилди.
Тадбирда БПТларнинг минимал сайлов ҳудудини қамраб олувчи оптимал ташкилий тузилмасини барпо этиш, сайлов участкаларидаги кузатувчилар, ваколатли вакиллар, тарғиботчилар ҳамда бошланғич ташкилотлар раислари ва фаоллари ўртасида тезкор ахборот алмашинувини ташкил этиш, депутатлик гуруҳлари билан ўзаро алоқаларни кучайтириш каби мавзуларда маърузалар тингланди. 
Тадбир якунида тегишли таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.
Бектош ШОДИЕВ,O‘zLiDeP Самарқанд вилоят КенгашиМатбуот хизмати

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме