17:30 03.04.2014 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
САЙЛОВЛАРДА БПТЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ САМАРАЛАРИ
O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши ва Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти вилоят ҳудудий бўлинмаси ҳамкорлигида “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва давлат ҳокимиятининг маҳаллий вакиллик органларига жорий йилда бўлиб ўтадиган сайловларга тайёргарлик ва иштирок этиш даврида бошланғич партия ташкилотлари салоҳиятидан самарали фойдаланиш масалалари” мавзуида семинар-тренинг ўтказилди.
Тадбир партия ходимлари ва сайлов жараёни фаолларининг сиёсий ва ҳуқуқий маданиятини ошириш, зарур малака ва кўникмаларини ривожлантириш, сайловлар арафасида БПТлар фаолиятини жадаллаштириш мақсадида ташкил этилди.
Мунозара тарзида бўлиб ўтган семинарда Ўзбекистонда миллий сайлов қонунчилигининг ривожланиши, партия дастури тамойилларига асосан бошланғич ташкилотларнинг энг оптимал ташкилий тузилмасини яратиш, БПТларнинг ижтимоий-сиёсий функцияси ва уларни самарали амалга ошириш каби мавзуларда маърузалар тингланди.
Семинарда БПТ сайловга тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш жараёнида партиянинг сайловчилар билан ҳамкорликда ишлашида асосий бўғинларидан бирига айланиши лозимлиги таъкидланди.
Тайёргарлик ишлари давомида партия доимий электоратининг ижтимоий таркибини ўрганиш, унга кирувчи ижтимоий гуруҳларнинг асосий манфаатларини аниқлаш бўйича муҳим вазифаларни бажариш айнан бошланғич ташкилотлар зиммасига юкланади. Бундай маълумотлар партиянинг келгуси фаолиятида, сайловолди кампаниясини режалаштириш ва ишлаш усулларини самарали юритишда, дастурий ҳужжатларни ишлаб чиқишда зарур бўлади.
Семинар давомида иштирокчилар турли мавзулар бўйича тўрт гуруҳга бўлиниб, машғулотлар ўтказди ва уларнинг тақдимотлари ташкил этилди.
Қатнашчилар семинар мавзуси юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдириш билан бирга, ўзларини қизиқтирган кўплаб саволларга жавоб ҳам олди.
O‘zLiDeP Андижон вилоят КенгашиМатбуот хизмати
Обсудить новость на Форуме