22:30 08.04.2014 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

САЙЛОВЛАР БПТЛАР УЧУН ҲАМ БИР СИНОВ

2014 йилдаги муҳим сиёсий жараён – сайловлар партиянинг барча бўғинлари, хусусан, бошланғич ташкилотлар зиммасига катта масъулият юклайди. Шуни инобатга олган ҳолда O‘zLiDeP ҳудудий ташкилотларида “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва давлат ҳокимиятининг маҳаллий вакиллик органларига 2014 йилда бўлиб ўтадиган сайловларга тайёргарлик ва иштирок этиш даврида бошланғич партия ташкилотлари салоҳиятидан самарали фойдаланиш масалалари” мавзуида семинар-тренинглар ўтказиб келинмоқда.
Яқинда шундай тадбирлардан бири O‘zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши билан Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институтининг Бухоро вилояти ҳудудий бўлинмаси ҳамкорлигида ташкил қилинди.
- Сайлов натижалари кўп жиҳатдан сайлов округлари ва участкаларида БПТнинг нечоғли фаоллигига, ваколатлари доирасида сайлов жараёнини қай даражада мувофиқлаштира олишига боғлиқ, - дейди O‘zLiDeP вилоят кенгаши раиси Ф.Аминов. - Қайд этиш зарурки, партия дастурий мақсадларини тарғиб қилиш, аҳоли ва электорат билан ишлашнинг замонавий услублари, умумэътироф этилган сиёсий технологиялардан самарали фойдаланишга бўлган талаб ортиб бормоқда. Шу маънода, бошланғич партия ташкилотларининг сайловчилар билан узлуксиз алоқада бўлиши асосий тамойиллардан бирига айланиши лозим. 
Тадбирда сўзга чиққанлар фикрича, сайловларда сиёсий партияларнинг кузатувчилик ва ваколатли вакил институтлари муҳим ўрин тутади. Бу жараёнда 50 мингга яқин бевосита иштирокчининг сафарбар этилиши партия тузилмалари зиммасидаги масъулиятни янада оширади. Шунинг учун БПТ аъзолари орасидан ташаббускор, иқтидорли фаоллар танланиб, уларга кузатувчилик ҳамда ваколатли вакил вазифасини топшириш муҳим аҳамият касб этади.
O‘zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Ҳ.Бешимов БПТлар аҳоли ва партия органлари ўртасидаги ўзаро алоқаларда кўприк вазифасини бажаришини эслатар экан, бугунги кунда вилоятдаги 448 та БПТда 10 мингга яқин аъзо фаолият кўрсатаётганини қўшимча қилди. “Асосий вазифаларимиздан бири сайловолди кампаниясигача ҳар бир сайлов участкасида камида 1 та БПТ иш олиб боришига эришиш ҳамда у ерда сайловолди тарғиботини ташкил этиш имкониятини яратишдир”, - деди Ҳ.Бешимов.
Семинар-тренинг якунида БПТ фаолларининг сиёсий савияси ва ҳуқуқий маданиятини ошириш ҳамда сайлов кампаниясига пухта тайёргарлик кўриш бўйича услубий ва амалий тавсиялар ишлаб чиқилди. Шунингдек, партия аппаратлари ходимлари ва фаолларида тегишли ташкилий кўникмаларни шакллантирган ҳолда бўлажак сайловларда БПТлар салоҳиятидан самарали фойдаланишга келишиб олинди.
O‘zLiDeP Бухоро вилоят КенгашиМатбуот хизмати

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме