05:00 31.05.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
САЙЛОВЧИЛАР ИШОНЧИНИ ҚОЗОНИШ ОСОН ЭМАС!
Исмигул ХУШМУРОДОВА,Халқ депутатлари Қашқадарё вилоят КенгашидагиO‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Исмигул Хушмуродова Халқ депутатлари вилоят Кенгаши ижтимоий-маданий ривожлантириш масалалари доимий комиссияси аъзоси ҳисобланади. Унинг депутат сифатидаги фаолияти доимо қизғин ишчанлик ва очиқлик руҳида ўтаётир.
Президентимиз томонидан тақдим этилган “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси”да хусусий мулк ҳуқуқи ва уни ҳимоя қилишни янада мустаҳкамлаш, ишончли кафолатлар тизимини яратиш зарурати юзасидан вазифа қўйилган. Шундан келиб чиқиб, депутат ўз сафдошлари билан ҳамкорликда аҳоли билан учрашувларда мазкур соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини яхшилаш бўйича кенг тушунтириш ишларини йўлга қўйган.
“Обод турмуш йили” Давлат дастурида, партия Дастур ва Сайловолди платформасида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бугун маҳаллий депутатлардан янада катта масъулият талаб қилади.
– Ўтган даврда сайловчиларимиз билан ўнга яқин учрашув ўтказдик, ўзим аъзо бўлган комиссия томонидан ташкил этилган семинар-йиғилиш ва илмий-амалий анжуманларда маърузалар билан иштирок этиб келяпман, – дейди И.Хушмуродова. – Комиссия кун тартибига киритилаётган масалаларнинг асосийлари ёшларни кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳасига кенг жалб қилиш, уларда тадбиркорлик маданиятини шакллантириш, тадбиркорлик ва бизнес тузилмаларининг молиявий маблағларини янги инновацион лойиҳалар яратиш ва ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни янада кенгайтиришга йўналтириш, қўшимча таълим олиш ва касб ўрганиш соҳасини тубдан яхшилаш кабиларга тааллуқлидир.
Қамаши, Яккабоғ ва бошқа туманларда мунтазам ўтказилаётган турли тадбирларда касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини иш билан таъминлаш, уларнинг ташкилот ва корхоналарда амалиёт ўташи учун шароит яратиш, устоз-шогирдлик анъаналарини йўлга қўйиш каби мавзулар кўтарилмоқда.
И.Хушмуродова Шайхали шаҳарчасидан депутатликка сайланган. У ўз сайловчилари билан ҳар доим учрашувлар ўтказади, уларнинг дардига қулоқ тутади.
Бир қанча вақт муқаддам ана шундай учрашувлардан бирида сайловчилар шаҳарча аҳолисига хизмат кўрсатаётган “Дамас” машиналари йўлкира ҳақи қимматлиги боис ўқувчилар Қарши шаҳрига қатнашга қийналаётгани, шунинг учун Шайхали-Қарши йўналишига автобус қўйишда амалий ёрдам беришни сўрашганди. Депутатнинг мутасадди ташкилотларга юборган сўровномаси асосида айни пайтда бу йўналишда автобуслар қатнови йўлга қўйилиб, аҳолининг оғирини енгил қилмоқда.
Қарши шаҳридаги Арабхона маҳалласи сайловчилари эса маҳалладаги тиббий пункт биносини таъмирлаш масаласида мурожаат билан чиққанди. И.Хушмородованинг саъй-ҳаракатлари билан бинони ҳомийлар кўмагида таъмирлашга эришилди. Шунингдек, ушбу қишлоқ аҳолисининг қабристон учун ер ажратилиши тўғрисидаги мурожаати ҳам ижобий ҳал этилди.
- O‘zLiDeP Сайловолди платформасида ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятига қизиқишини кучайтириш, уларга ўз бизнесини ташкил этиш учун иқтисодий ва ҳуқуқий шароитлар яратиш, аҳоли бандлигини таъминлашда алоҳида эътибор қаратиши таъкидлаб ўтилган. Мазкур белгиланган вазифаларни амалга ошириш йўлида маҳалла ва қишлоқларда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни йўлга қўйиш, авваламбор, олий таълим муассасалари, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини тадбиркорлик фаолиятига жалб қилиш учун шарт-шароитлар яратиш борасида изчиллик билан иш олиб бориш, бандликка кўмаклашувчи марказлар билан ҳамкорликда турли партиявий тадбирлар ва бўш иш ўринлари ярмаркалари ташкил этишга алоҳида эътибор қаратяпмиз. Давлатимиз раҳбарининг маърузалари мазмун-моҳиятини ёшларга етказиш масалаларида амалий семинарлар ўтказяпмиз, – дейди И.Хушмуродова.
Унинг сўзларига кўра, Қарши шаҳри маҳаллаларида истиқомат қилаётган битирувчи қизларни иш билан таъминлашни яхшилаш мақсадида айни пайтда партия кўмагида бу ерларда каштачилик, гиламчилик, зардўзликни ривожлантириш йўналишида иш бошланган.
Ҳар бир депутат сингари И.Хушмуродова ҳам ўзининг “Обод турмуш йили”да амалга ошириладиган иш режасига эга. Унинг иш режасида коллежларда мутахассис тайёрлашни ҳар бир туманнинг кадрларга бўлган эҳтиёжидан келиб чиқиб йўлга қўйиш, илғор тадбиркорлар тажрибасини оммалаштириш, маҳаллаларда маиший хизмат турларини кўпайтириш, аҳоли саломатлигини сақлаш, аёллар, ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш мақсадида турли тадбирлар ташкил этиш масалалари бор.
Бугун депутат ўз олдига қўйган эзгу мақсадларини амалга ошириш йўлида тинимсиз изланишда.
“Депутатлигимдан одамларга заррачагина бўлса ҳам фойда тегди, уларнинг оғирини енгил қилишда менинг ҳам ҳиссам бор, деган хулоса мен учун энг катта фахр бўлади”, – дейди И.Хушмуродова.O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят КенгашиДепутатлик бирлашмалари билан ишлашсектори
Обсудить новость на Форуме