17:15 24.03.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

САЙҚАЛ ТОПАЁТГАН ҚАДРИЯТ

Кўклам нафаси ҳар биримизни атрофга янада теран нигоҳ ташлаш ва янгиланиш жараёнларининг фаол иштирокчисига айланишга, фаровонликни таъминлаш ва эзгу анъаналаримизни авайлаб-асрашга ундаётган бир пайтда дилимизни чулғаган ободликка интилиш туйғусини ўн чандон кучайтиради
 Дарҳақиқат, миллий маънавиятимиз азалдан қандай омил ва мезонлар негизида шаклланиб келаётгани шарқона янги йил бўлмиш Наврўз айёми мисолида айниқса ёрқин намоён бўлади. Барчамиз доимо орзиқиб кутадиган ва катта хурсандчилик, шодиёна билан ўтказадиган байрам биз учун ҳаёт абадийлиги, табиатнинг устувор қудрати ва чексиз саховатининг, олижаноб урф-одатларимизнинг бетакрор ифодаси бўлиб келмоқда. Аслида Наврўз фалсафаси элимизга мансуб меҳр-оқибат, мурувват ва ҳиммат каби юксак фазилатлардан озиқланиши, аждодларимиз асрлар давомида буюк умуминсоний ғоялардан баҳраманд бўлиб камол топганининг яна бир тасдиғидир. Куни кеча Алишер Навоий номидаги миллий боғда бўлиб ўтган тантанада Президентимиз Ислом Каримов Наврўзнинг ҳаётимизда тутган ўрнига тўхталиб, айни шу жиҳатларга алоҳида эътибор қаратганлари бежиз эмас. Зеро, Наврўз мустақиллик боис қайтадан қаддини тиклаган бўлса, Истиқлол ғоялари халқимизнинг қадимий анъаналари, обод турмушни ўзида мужассам этган Наврўздан мадад олиб келмоқда. Бундай фикрлар партия фаоллари ва электорат вакиллари томонидан билдирилаётган мулоҳазаларда ҳам ўз аксини топаяпти.

Гулжан ХАЛМУРАТОВА,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,
O`zLiDeP фракцияси аъзоси

 – Ҳаётга муҳаббат, бунёдкорлик, меҳр-мурувват, тинчлик, ватанпарварлик ва қут-барака рамзи бўлган Наврўз  қадим замонлардан нишонлаб келинади. Турли даврларда ижтимоий гуруҳлар, синфлар манфаати нуқтаи назаридан Наврўзга нисбатан ҳар хил аралашувлар ҳам бўлган. Масалан, сосонийлар даврида Наврўзни ёзда ўтказиш қоидалаштирилган эди. Аммо халқ уни одатдагидай баҳорнинг бошида ўтказаверган. Бунинг оқибатида Наврўз бир йилда икки марта нишонланган пайтлар ҳам бўлган. Йиллар ўтиши билан қадимий анъана – Наврўзни баҳорда нишонлаш удуми ғолиб келди.  Мустақилликка эришганимиздан сўнг давлатимиз раҳбари ташаббуси билан аждодларимизнинг унут бўлиб кетаётган бебаҳо қадриятларини қайта тиклаш, уларга янгича маъно ва мазмун бахш этиш, Наврўз байрами билан боғлиқ маросим, урф-одат ва анъаналарни, бу жараёнда яратилган халқ оғзаки меросини асраб-авайлаш ва келажак авлодларга асл ҳолича етиб боришини таъминлаш билан боғлиқ кенг кўламли ишлар амалга оширилди.  Юртбошимизнинг байрам табригини тинглар эканман, 1990 йилнинг 2 майида имзоланган тарихий ҳужжат – «Наврўз халқ байрамини ўтказиш якунлари тўғрисида»ги фармон хаёлимдан ўтди. Мазкур фармоннинг аҳамияти шунда бўлган эдики, унда аввало Наврўзнинг тиклангани, буни республикамизнинг бутун аҳолиси мамнуният билан маъқуллаб, кўтаринки руҳда кутиб олгани таъкидланганди. Ана шундан буён Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳар йили Наврўз байрами кенг нишонланади. Наврўз фалсафасида ерга ва табиатга эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш, деҳқон меҳнатини ҳурмат қилиш, одамларнинг тинчлик ва яхши қўшничиликка, меҳр-мурувват ва бошқаларнинг дардига малҳам бўлишга интилишлари мужассам экани унинг тикланиши учун қудратли омил бўлди.

Фурқат ХАТАМОВ,
O`zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси
аппарати раҳбари


 – Давлатимиз раҳбари табригида мустақиллик йиллари Ватанимизда миллий қадриятларни янада камол топтириш, юртдошларимизда ўзига ишонч руҳини мустаҳкамлаш, дўстлик, бағрикенглик, ҳамжиҳатлик, меҳр-шафқатни улуғлаш, маданий ва тарихий анъаналарни давом эттириш ҳамда ривожлантириш, асрлар давомида шаклланган урф-одатлар ва удумларни эъзозлаш мақсадида Наврўзни умумхалқ байрами сифатида кенг нишонлаш яхши анъанага айланганига алоҳида эътибор қаратилди. Ҳақиқатан ҳам, истиқлол туфайли Наврўз наинки қайта қарор топди, айни чоғда изчил ривожланди, такомиллашди, мазмун-моҳияти бойиб, эзгулик билан йўғрилган янги қирралари янада сайқал топди. Бир сўз билан айтганда, бугун Наврўз авлод-аждодларимиз томонидан нишонланганидек халқимизнинг эмин-эркин, шод-хандон нишонлайдиган азиз айёми, элимизнинг оммавий сайлига айланиб, тамомила янги руҳ, ўзгача тароват касб этди. Наврўз билан боғлиқ кўплаб удумлар қатори ҳашар ҳам азалий анъаналаримиздан бири саналади. Зеро, Йилбошида келаётган янги меҳнат мавсумининг баракали, фаровон ва серфайз бўлишига умид боғланади. Наврўзнинг айнан кўкламги тенгкунликда, қиш ва баҳор алмашишида, бутун борлиқ уйғонадиган фароғатли дамда тантана қилинишининг муайян асослари бор, албатта.  Бу байрам ерни севишга, меҳнатни қадрлашга, кўклам мўъжизаларидан лаззатланиш, ҳаётнинг боқийлигига имон келтиришга ҳам ўргатади. Бир сўз билан айтганда, Наврўз эски йил тугаб, янгиси бошланадиган, деҳқон умид билан ерга барака уруғи қадайдиган саодатли кундир. 
“XXI-asr” ижтимоий-сиёсий газетаси

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме