14:00 11.09.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

С.Исмоилов, ЎзЛиДеПнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзоси

Олдимизда турган энг устувор вазифа – бошлаган ишларимизни изчил давом эттириш, мамлакатимизни янгилаш ва модернизация қилиш, демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш, жамиятимизнинг барча жабҳаларини эркинлаштириш жараёнларини янги босқичга кўтариш, ҳаётимизнинг даражаси ва сифатини янада юксалтиришдир.

Президент Ислом Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 21 йиллигига бағишланган тантаналардаги маърузасида халқимизнинг фаровонлиги тобора ортиб бораётгани, унинг эмин-эркин яшаётганини намоён этувчи аниқ рақам ва кўрсаткичлар келтирилган. Масалан, ўтган йиллар мобайнида юртимизда уй-жой ҳажмининг кўрсаткичи қарийб 2 баробар ошгани, оилаларнинг 98,5 фоизи ўзининг шахсий уй-жойи ёки квартирасига, қишлоқларда яшаётган оилаларнинг 97,5 фоизи шахсий томорқасига эга бўлганини айни шу мақсадда амалга оширган миллий дастурларимизнинг натижаси деб қабул қиламиз. Бундан йигирма бир йил олдин ҳар ўнта оиладан бор-йўғи биттаси шахсий машинага эга бўлган бўлса, бугунги кунда ҳар учта оиланинг биттасида автомобиль мавжуд, ҳар уч нафар юртдошимиздан бири интернет тармоғидан фойдаланиб келмоқда.

Бугунги муваффақиятларга эришиш йўлида давлатимиз раҳбарининг чуқур ўйланган ва оқилона си        ёсати остида қандай машаққатли синовлардан ўтишга тўғри келганлигини катта ёшдагилар яхши эслайди. Ҳозирги кунларда ҳам бизнинг танлаган йўлимизга шубҳа туғдириш, кечаги даврни кўрмаган, тажрибаси етарли бўлмаган ёшларни йўлдан оздиришга, истиқлолимизнинг маъно-мазмунини сохталаштиришга, бизни яна эски қолип ва тобеликка қайтаришга уринадиган кучлар ва ҳаракатлар кам эмас. Шу боис, партиявий вазифамиз, ЎзЛиДеПнинг ҳар бир фаолининг бурчи бизнинг доимо огоҳ, доимо ҳушёр, сергак ва сезгир бўлиб яшашимизни, хавфсизлигимизга таҳдид солаётган ҳар қандай бало-қазонинг олдини олишимиздан иборат.  

ЎзЛиДеПнинг бу борадаги кенг қамровли тарғибот-ташвиқот ишлари партия ёш фаоллари орасида қатъий дунёқараш, фаол сиёсий, фуқаролик ва ижтимоий позицияни шакллантириш мақсадини давом эттиради. Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, бизнинг халқимиз, аввало, йигирма бир йил давомида вояга етган, мустақил фикрлашга, юксалиб бораётган онгу тафаккурга эга бўлган навқирон авлодимиз порлоқ келажагимизга катта ишонч билан қарайди ва «ўз танлаб олган йўлидан ҳеч қачон ортга қайтмайди».

 

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме