15:46 26.11.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Ромитанда шундай БПТ бор
Ромитан туманидаги давлат санитария-эпидемиология назорати маркази жамоаси аҳоли саломатлиги йўлида сидқидилдан хизмат қилиш билан бирга мамлакатимизда амалга оширилаётган сиёсий жараёнларда фаол иштирок этмоқда. Бу ердаги бошланғич ташкилот партиявий-сиёсий ишларни йўлга қўйиш, маслакдошларнинг билим ва малакасини ошириш борасида етарли тажриба тўплаган, десак асло хато қилмаймиз. Зеро, жамоада меҳнат қилаётган 58 тиббий ходимнинг 11 нафари O`zLiDeP аъзоси бўлиб, улар нафақат касбий маҳорати, балки партиявий ва жамоатчилик ишлари соҳасидаги фаоллиги билан ҳам бошқаларга ўрнак бўлишмоқда. Шу боисдан ҳам мазкур қуйи бўғин тумандаги 819 нафар аъзони бирлаштирган 42 та БПТ орасида энг намуналиларидан бири ҳисобланади.БПТ фаоллари тумандаги корхона ва ташкилотлар, муассасалар, ўқув юртларида тез-тез бўлиб, Президентимиз томонидан ишлаб чиқилган Концепция мазмун-моҳиятини атрофлича тушунтиришга, O`zLiDePнинг дастурий ғоя ва мақсадларини кенг тарғиб этишга ҳаракат қилмоқдалар. Қолаверса, ҳозирги ислоҳотлар жараёни ҳар бир кишидан сиёсий фаолликни талаб этади. Тарғибот-ташвиқот ишларини йўлга қўйишда партия аъзолари — Зебо Дониёрова, Жамила Болтаева, Йўлдош Нафасов, Абдулла Беҳбудов ва бошқаларнинг ҳиссаси катта бўлмоқда. Хусусан, O`zLiDeP вилоят ва туман кенгашлари томонидан жойларда ташкил этилаётган ўқув-семинарлари БПТ раисларининг сиёсий билим ҳамда дунёқарашини кенгайтиришда муҳим аҳамият касб этаётганини таъкидлаш ўринлидир. Бугунги кунда туман давлат санитария-эпидемиология назорати маркази қошида ичимлик суви таркиби ва қаттиқлигини, барча турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари сифатини назорат қилишга ихтисослашган санитария-гигиена лабораториялари фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, буларнинг барчаси аҳоли саломатлиги йўлида хизмат қилмоқда. Юқумли касалликларнинг олдини олиш учун қатор ўқув масканлари, жумладан, 4-, 5-, 27- ва 41-умумтаълим мактабларининг 7 ёшдан 11 ёшгача бўлган ўғил-қизларига йил охиригача бепул дори-дармон тарқатиш режаси ишлаб чиқилган. БПТ фаолларининг саъй-ҳаракати билан айни кунда ушбу режа ҳам жойларда изчиллик билан амалга оширилмоқда. Мақсад эса ягона — жамиятимизда маънан етук, жисмонан соғлом авлодни камол топтиришга муносиб ҳисса қўшишдан иборат.
Асхор ИСТАМОВ,«XXI asr»
Обсудить новость на Форуме