08:46 19.12.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Расмиятчиликка биргаликда барҳам берамиз
«Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантиришда давлат божхона хизмати органларининг тутган ўрни» мавзуидаги навбатдаги ўқув-семинарда мутахассислар томонидан ишбилармонлик муҳитининг шаклланиши кўп жиҳатдан бюрократик иш услубларига барҳам берилишига боғлиқлиги таъкидланди.
Юртбошимизнинг “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш учун қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони ҳамда «Бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ва тадбиркорлик фаолияти эркинлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш масалалари муҳокама қилинган тадбирда водий вилоятларидаги божхона хизмати ходимлари ва тадбиркорлар фаол иштирок этдилар.
Фарғона вилояти мезбонлик қилган тадбирда аввал мазкур вилоят божхона бошқармаси валюта назорати гуруҳи бош инспектори Ф.Худойбергановнинг маърузаси тингланди. Сўнгра Андижон вилоят божхона бошқармасининг даромадлар ва божхона қиймати бўлими бош инспектори С.Дадабеков, Наманган вилоят божхона бошқармаси божхона назоратини ташкил этиш бўлими бош инспектори С.Отабековнинг соҳада тадбиркорлар учун яратилган қулай шароитлар хусусидаги маърузалари тингланди.
Мутахассисларнинг таъкидлашларича, ишбилармонлик муҳитининг шаклланиши кўп жиҳатдан бюрократик иш услубларига барҳам берилишига боғлиқдир. Бунинг учун улар ўрнини боса оладиган ҳисобот топширишнинг электрон дастурларидан кенг фойдаланишга ўтилмоқда. Фарғона вилоят статистика бошқармаси бўлим бошлиғи А.Иномов иштирокчиларга шундай электрон ҳисобот дастурларини намойиш этди ва «Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг ҳисоботлари тизими ҳамда ҳисоботларни топшириш механизмлари хусусида маъруза қилди.
Семинарда, шунингдек, 2012 йилнинг 1 январидан бошлаб саноат соҳасидаги микрофирмалар ва кичик корхоналар учун ягона солиқ тўлови ставкасини 6 фоиздан 5 фоизга камайтириш, қўшимча ҳисобланган солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни 6 ой ичида тенг улушларда тўлаш, барча кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини 2014 йилнинг охиригача солиқ ва молиявий ҳисоботларни топширишда электрон тизимга ўтказиш, ташқи иқтисодий фаолиятда уларнинг кенг иштирок этишлари учун қулай шарт-шароитлар яратилаётганига алоҳида эътибор қаратилди.
Тадбирда O’zLiDeP Фарғона вилоят кенгаши аъзоси, фалсафа фанлари доктори Ф.Турғунбоевнинг «Мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасини ривожлантириш борасидаги имтиёзлар ва енгилликлар, ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини тарғиб этишда сиёсий партияларнинг роли» мавзуидаги маърузаси ҳам тингланди.
“ХХI asr”
Обсудить новость на Форуме
25 декабря 2024
« | Декабрь 2024 |
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
1 | ||||||
2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 |
9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 |
16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 |
23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 |
30 | 31 |